RU

Последние новости

08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   0 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  7 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  3 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  1 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  1 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  4 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  15 23:35ФИФА Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини оширмайдиган бўлди  2 22:49Айбек Нурбаев: "Олимпик MobiUz"ни яхши ўрганган эдик"  3 22:22Янги мавсумдаги илк "Эл Класико"нинг бошланиш вақти ва санаси аниқ!  3 22:06Футзал. Ўзбекистон мағлуб бўлди, лекин Осиё чемпионатига чиқди  9 21:45Алонсо ва Флик – Ла Лигада сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзод  5 21:25Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қирғизистонга имкониятни бой берди  35

Эртага Ўзбекистон – Яман ўйини олдидан матбуот анжумани ўтказилади Новости

Эртага Ўзбекистон – Яман ўйини олдидан матбуот анжумани ўтказилади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 октябрь куни Жаҳон чемпионати-2022 саралаши иккинчи босқич 3-тури доирасида Яман билан баҳс олиб боради.

Эртага, 9 октябрь куни мазкур ўйин олдидан матбуот анжумани ҳамда расмий машғулотлар бўлиб ўтади. Даставвал, соат 16:30да Яман терма жамоаси устози иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади. Соат 17:00да эса Яман терма жамоаси “Пахтакор” стадионида машғулот ўтказади. Машғулот жараёнининг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади.

Сўнгра соат 17:30да “Пахтакор” стадиони анжуманлар залида Ўзбекистон миллий терма жамоаси устози Вадим Абрамов журналистларнинг ўйин олди саволларига жавоб қайтаради. Миллий жамоамизнинг расмий машғулоти эса соат 18:00да бўлиб ўтади ва унинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади.

Барча турдаги ОАВ вакилларини мазкур учрашув ва унинг ўйинолди тадбирларини ёритишга таклиф этамиз.

Таъкидлаш жоиз, ўйин олди матбуот анжуманидан сўнг миллий терма жамоамизнинг ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги ўйинларини бевосита стадиондан ёритиш мақсадида аккредитация учун ҳужжат топширган ОАВ вакилларига махсус аккредитация карточкалари тарқатилади.


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика