Эрик тен Хагнинг истефоси «Манчестер Юнайтед»га қанчага тушиши маълум қилинди
29 окт 09:02
Новости
Эрик тен Хагнинг истефоси «Манчестер Юнайтед»га қанчага тушиши маълум қилинди
Кеча «Манчестер Юнайтед» расман Эрик тен Хагни ишдан олганини эълон қилди.
Тhe Athletic нашрининг хабар беришича, «қизил иблислар» нидерландиялик мутахассисга 20 миллион фунт товон пули тўлайди.
Эслатиб ўтамиз, Эрик тен Хаг 2022 йилнинг апрель ойида МЮ бош мураббийига айланганди. Унинг қўл остида жамоа иккита совринга эга чиққанди.
Комментарии
Рубен Аморим, 39 ёшли «Спортинг» мураббийи, анчадан бери кўтарилиши тахмин қилинган. «Ливерпул»га ўтиши мумкин эди, аммо баъзи маълумотларга кўра, унинг 3-4-3 схемаси клубга тўғри келмаган. «Спортинг» директори Уго Виана «Манчестер Сити»га Багиристайн ўрнига келиши аниқ бўлгач, мураббийнинг бир йиллик шартнома муддати қолган Пеп Гвардиола ўрнига келиши мумкинлиги ҳақидаям тахмин қилишди.
Айни пайтда «МЮ» ишлаётган мураббийни ҳам «сотиб олишга» қаршимаслиги, Аморим дарҳол ишга тушишга тайёрлиги айтилмоқда. Уёғи музокаралар кучига, ҳамда «Спортинг»нинг розилигига боғлиқ. Йигирма йил чемпион бўлолмаган клубни Аморим 2021 йил январида 4-ўринда қабул қилиб, ўша йили чемпион қилди. Ўтган мавсум иккинчи чемпионлик нишонланди. Айни пайтда жамоа 9 ўйинда 9 ғалаба билан жадвални бошқармоқда. Клуб уни қўйиб юборишни истамаслиги ҳам ёки Аморимнинг хизматларини инобатга олиб, омад тилаши ҳам мумкин.
Яна бир факт, Португалия нашрларининг ёзишича, мураббийнинг товон пули 16 миллион бўлса-да, 7 жамоа учун икки баробар кам бўлиши келишилган. Бу клублар - «Реал», «Барселона», «Ливерпул», «Манчестер Сити», «Ювентус», «Бавария», ҳамда «Манчестер Юнайтед».
Хуллас, Европанинг кўзга кўринган ёш мураббийларидан бири Аморим 3-4-3 схемасига таянади. Бир қараганда, ҳозирги таркиб бу услубга ҳар томонлама мос келиши мумкин - марказий ҳимоячилар кўплиги (Де Лигт, Мартинес, Йоро, Магуайр, Линделоф, Эванс ва ҳатто Шоу), мос «ўнлик»лар - Бруно, Маунт, катта ҳужумчилар - Хойлунд, Зиркзе. Фақат Рэшфорд ва Гарначо бироз азият чекиши мумкин, чунки Аморимда соф вингерлар йўқ - янгича ролларда қандай ўзини кўрсатиш муҳим.
Энг яхши томони, Абдуқодир Хусанов, бемалол «МЮ»га бораверади, агар.. :)
@aslanov_futbol