Эндрикни тўхтатиб бўлмаяпти! Бразилиялик юлдуз "Лион"ни чорак финалга олиб чиқди
05 фев 02:38
Новости
Эндрикни тўхтатиб бўлмаяпти! Бразилиялик юлдуз "Лион"ни чорак финалга олиб чиқди
Франция Кубоги 1/8 финали доирасидаги "Лион" ҳамда "Лаваль" жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди.
Мадриднинг "Реал" клубидан ижарага олинган Эндрик янги жамоасида гол уришдан чарчамаяпти.
"Групама" стадионида кечган баҳс тафсилотлари:
Ўйиннинг 80-дақиқасида Эндрик ҳисобни очди.
90+4-дақиқада эса португалиялик Афонсу Морейра якуний нуқтани қўйди — 2:0.
Даҳшатли статистика: Эндрик қишки трансфер ойнасида "Лион"га ўтганидан сўнг барча мусобақаларда 5 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 1 та ассист қайд этди. Бразилиялик вундеркинд ҳар ўйинда самарали ҳаракат амалга оширмоқда!
Шу тариқа, "Лион" чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Бугун, 5 февраль куни 1/8 финалнинг сўнгги баҳсида "Страсбург" ва "Монако" жамоалари тўқнаш келишади.
Похожие новости
16:29
Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди 14
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии