Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"
21 июн 18:24
Новости
Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"
"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 2-турида "Фламенго"дан учралган мағлубиятга фикрларини билдирди.
"Фламенго" бу ўйинда ғалабага лойиқ эди. Биз келаси мавсумда ўйин услубини ўзгартирамиз. Бу турнирда яна бир ўйинимиз бор, унда яхши натижага эришиш учун бор кучимизни ишлатишга мажбурмиз.
Ўйин 6 дақиқада умуман ўзгариб кетди. Биз кетма-кет иккита гол ўтказиб юбордик ва қизил карточка олиб, рақибдан бир кишидан кам бўлиб қолдик. Гарчи натижадан чиқиб кетишга ҳаракат қилган бўлсак-да, ишларимиз ўхшамади", - деди Мареска.
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи дастлабки икки ўйинида биттадан ғалаба ва мағлубият қайд этган "Челси" навбатдаги ўйинини 25 июнь куни "Эсперанс"га қарши ўтказади.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Комментарии