Эммануэль Пети: "Агар совринлар ютмоқчи бўлсангиз, сизга бунақа дарвозабон керак эмас. Шевальеда хатолар кўп"
21 янв 18:16
Новости
Эммануэль Пети: "Агар совринлар ютмоқчи бўлсангиз, сизга бунақа дарвозабон керак эмас. Шевальеда хатолар кўп"
"Биринчи голда уни айблаб бўлмайди, лекин иккинчи гол... Кўп бор ҳақли равишда танқид қилинган Доннарумма ўтган мавсумда катта ўйинларда ўзини кўрсата олганди. Ундан юқори савия кутилганда, у буни уддаларди.
Шевалье эса позиция танлашда мувозанатни йўқотди, у майдонда довдираб қолгандек кўринди. Тўп тўғри унинг устига келаётган бўлса-да, у зарба кучидан ҳайратда қолди. Ҳа, менимча, бу дарвозабоннинг яққол хатоси.
Агар сиз турнирда охиригача бормоқчи бўлсангиз ва йирик совринларни қўлга киритишни истасангиз, сизга бундай дарвозабон керак эмас. Ҳозирча Шевальега юқори даражада ҳукмронлик қилиш учун нимадир етишмаяпти", — деди Пети.
Эслатиб ўтамиз, парижликлар сафида Шевальенинг асосий рақобатчиси бўлган россиялик Матвей Сафонов айни дамда қўлидаги синиш жароҳатидан сўнг тикланиш жараёнини ўтамоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии