RU

Последние новости

12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  3 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  2 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  4 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  16 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  21 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  39 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2

Элдор Шомуродов: "Шацких рекордини янгилашга эътибор қаратяпман" Новости

Элдор Шомуродов: "Шацких рекордини янгилашга эътибор қаратяпман"

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан сўнг (2:0) терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов таассуротлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

— Илк навбатда совуқ об-ҳаво бўлишига қарамасдан, стадионга ташриф буюрган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Биринчи бўлимда ўзимизни ҳар томонлама кўрсата олдик, деб ўйлайман. Ўйлаган режаларимиз амалга ошди. Гол уришга ҳам эришдик. Иккинчи бўлимда эса ҳимояга кўпроқ эътибор қаратдик. Ҳисобда олдинда бораётганимизда, асосан, гол ўтказмасликка ҳаракат қилдик. Шунга қарамай, ҳали камчиликларимиз бор, уларни тузатиш устида ишлаймиз. Қозоғистон терма жамоаси ҳам бугун яхши ўйин намойиш этди. 

— Терма жамоада тўп киритиш бўйича Шацкихнинг рекордини янгилаш учун битта гол қолди. Бунга қандай муносабат билдирасиз?

— Албатта, бу ҳодиса тарих саҳифаларидан ўрин олади, шу боис бунга эътибор қаратяпман. Рекордни янгилай олсам, уёғи енгилроқ бўлади деб ўйлайман.

— Олдинда Россияга қарши учрашув кутиб турибди...

— Ўйлашимча, Россияга қарши бугунгидан ҳам қийинроқ баҳс ўтказамиз. Сабаби улар нафақат жисмоний, балки тактик жиҳатдан ҳам анча кучли жамоа саналади. Лекин ўртоқлик ўйинида ўзимизни яхши томонлама кўрсатишга ҳаракат қиламиз", деди "Рома" ҳужумчиси.

Рейтинг: +43   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика