RU

Последние новости

21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  174 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  5 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  0 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  12 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  49 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  1 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5 16:20"Ноттингем Форест" ҳужумчиси Саудия Арабистони жамоасига ўтадими?  0 15:4282 ёшли дарвозабон яна футболга қайтмоқчи  5 15:13Месси Аргентина билан Эквадорга қарши ўйинга бормайди  5

Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди" Новости

Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди"

Суперлига 12-туридан ўрин олган ОКМК – "Шўртан" ўйинидан сўнг меҳмонлар устози Элдор Мойлиев иштирок этди.

— Шундай шиддатли ўйин бўлишини билгандик. ОКМКнинг "Нефтчи" ва "Насаф"га қарши ўйинларини кузатиб чиққандик. Бу жамоада ёш ва яхши ижрочилар борлигини билардик. Иложи борича якка курашларда ютқамаслик бўйича кўрсатма бергандик. Йигитларга раҳмат, кўрсатмамизни яхши бажаришди. Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди, иккинчи бўлимда эса доим бўлгани каби ОКМК ўйинга қўшди. Устунлик рақибда, аммо омад биз томонда бўлди.


— Ўйиндан олдин мусобақа пешқадамига қарши кўрсатма қандай бўлганди?

— Қарши ҳужумларда ўз омадимизни синаб кўриш учун тайёргарлик кўргандик. "Машъал" ва "Насаф"га қарши ўртоқлик ўйинларида бунга тайёргарлик кўргандик. Аммо, ушбу ўйинда қарши ҳужумни якунлайдиган ҳужумчилар етишмади.

— Анвар Бердиев кетганидан сўнг ижобий натижаларга, масалан илк ғалаба ва бугун сафардаги қийин учрашувда дурангга эришилди. Сиз билан янги шартнома имзоландими ёки йил бошидаги битим бўйича ишлаяпсизми?

— Йил бошидаги шартнома бўйича ишлаяпмиз.

— Илк давра ниҳоясига етмоқда, танаффусда жамоа кучайтириладими? Сабаби ушбу ўйинчилар билан чемпионатда қолиш қийин масала.

— Йўқ, бизда яхши ижрочилар бор. Ҳужумда оқсаётганимиз сабаб ўша позицияга ўйинчи оламиз. Суперлигада қолишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

   
15 июн 10:13:58
Аброр Ибрагимов
Ман олдинам айтганман Акмал Саиткулов яхши мураббий деб мана ёрдамчи мураббий булиб ишлопти натижа булопти. Гузорда Акмалдан бошка яхши мураббий йук ишлашдан тухтамаса зур мураббий булади!!!
   
15 июн 07:29:00
Tolqin
Чемпионат асиа шарманда кечаги ўйинлардан кейин турнир жадвали янгиланмабди. Бизга бегона чет эл сайтлари ўйин тугаши билан бизнинг чемпионат турнир жадвалини янгилаб қўйяпти. Уятмайсизларми шуни ҳам тўғирлаб қўйгани.Хеч негатив ёзмас эдим, жуда кўп бундай ходиса рўй берди.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика