Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"
24 мая 23:50
Новости
Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"
"Нефтчи"ни яхши ўрганиб чиққан эдик. Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди. "Нефтчи"га қарши бир киши кам бўлиб ўйнаш қийин. Футболчилар охиригача курашишди. Рақиб ўз имкониятларидан фойдаланди ва ғалаба қозонди. Уларни ғалаба билан табриклайман", - деди Элдор Мойлиев бугунги баҳс ҳақида.
- Қизил карточка ўйин режасига қанчалик таъсир ўтказди?
- Рақибимиз қандай ўйнашини билар эдик. Лекин 10 киши бўлиб қолганимиздан сўнг 4-4-1 схемасида ўйнадик. "Нефтчи" қанотларда фаол эканлигидан хабардор эдик. Шу сабабли 5-4 услубига ўтиб олдик, аммо ҳужумга чиқишга анча қийналдик. Танаффусдан сўнг яна 4-4-1га ўтиб, қарши ҳужумда ўз омадимизни синаб кўриш учун.
- Дарвозабон захирага олинганига нима сабаб бўлди?
- Дарвозабонимиз жароҳат олди ва шунинг учун уни захирага олдик.
- Камрон Саидазимов ва Нуриддин Ҳасановлар захирада қолдирилди. Бунга сабаб нимада?
- Ким яхши спорт формасида бўлса, шунга имконият берамиз. Яқинлашиб келаётган ФИФА кунларида тайёргарлик кўрамиз. Ким жисмоний жиҳатдан яхши ҳолатда бўлса, ўша футболчи имкониятга эга бўлади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"
Комментарии