RU

Последние новости

18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25CAFA Nations Cup. Туркманистон Ўмон билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  26 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  0 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  1 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  3 16:20"Ноттингем Форест" ҳужумчиси Саудия Арабистони жамоасига ўтадими?  0 15:4282 ёшли дарвозабон яна футболга қайтмоқчи  5 15:13Месси Аргентина билан Эквадорга қарши ўйинга бормайди  5 14:46Қатар Россия билан ўйинда стадион иссиқ бўлмаслигига ишонтирди  4 14:15Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон МТЖ 2 карра жаҳон чемпиони билан ўйнайди   12 13:55Арманистон асосий стадиони майдонини Женнифер Лопес концертидан 1 ой ўтмай тиклашга эришди  15 13:36Германия терма жамоаси 2001 йилдан бери илк бор Жаҳон чемпионати саралашида гол уролмади  3 13:09Қирғизистон Ўзбекистон билан ўйин олдидан 2 та йўқотишга эга  12 12:41IShowSpeed Қозоғистонга келади  1

Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди" Новости

Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"

Ўзбекистон Кубоги чорак финалидан ўрин олган "Шўртан" - "Арал" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Элдор Мойлиев фикрларини билдириб ўтди.

"Арал" жамоасини курашувчан футбол кўрсатишини билар эдик. Дастлабки 15-20 дақиқалик тенгкурашлар остида ўтди. Гол уриб олганимиздан сўнг тўп билан ва тўпсиз ўйинни назорат қилдик",- дейди Элдор Мойлиев.

- Шаҳбоз Нуриддинов иккинчи бўлимда майдонга тушди. Унинг ҳаракатларини қандай баҳолайсиз?

- Шаҳбоз келажаги порлоқ футболчи, ҳозирда жисмоний ҳолатида бироз муаммо бор. Мураббийлар берган юкламалар билан индивидуал шуғулланмоқда. У асосий таркибга рақобат қила оладиган футболчи. Чидамлилиги бироз панд бераётганини айтмаганда бугун ҳам рақибга анча қийинчилик туғдирди.

- "Шўртан" бугун тўпга ҳаракат ва яккакурашларда қандай ҳаракат қилди деб ўйлайсиз?

- Тўрт кундан сўнг "Сурхон"га қарши яна ўйинимиз бор. Шу боис тўпсиз ўйинни назорат қилдик, тўп жамоамизда бўлганида ҳам назорат қилдик. Албатта, хато ва камчиликларимиз бор. Футбол хатоларсиз бўлмайди. 

- Сиз келганингиздан сўнг "Шўртан"да натижалар кўрина бошлади. Сиз ҳозир ҳам вақтинчалик мураббий мақомидамисиз? Бу давом этадими?

- Ҳа, вақтинчалик мураббийман. Қолганини раҳбарият ҳал қилади. 

- Кўп интервьюларингизда раҳбарият ёшларга эътибор бераётганини айтгансиз. Бундан келиб чиққанда давралар оралиғида катта ўзгариш бўлмайди?

- Ўзимизга керакли ҳужумчини кўз остимизга олиб қўйганмиз. Шу билан бирга ёшларимиз ҳам бор, ўйнатамиз. Бошқа позицияларга тажрибали футболчилар керак бўлса, кўриб чиқамиз. Бу жараёнда ҳали. Марказий ҳимояга ҳам футболчи олишни ўйлаб турибмиз. Иқтидорли ёшларимизни иккинчи даврада таклиф қиламиз. 

- Ушбу таркибга икки нафар тажрибали футболчини қўшган ҳолда Суперлигада қолса бўладими?

- Суперлигада сақлаб қолса бўлади албатта. Ҳозирги йигитлар ҳам иқтидорли. Эътибор берсангиз, ёшлигида турли терма жамоаларда ўйнашган. Фикрлаш қобилияти кучли. 3-4 нафар ҳужумни якунловчи футболчи олсак уддалаш мумкин. 2003-2004 йилда туғилган футболчиларни ёш ҳам деб бўлмайди. 

- "Арал" принципиал рақиб ҳисобланади. Нима деб ўйлайсиз, "Шўртан" Суперлигада кучайишга эришдими?

- Ўтган йилги ўйинларни кузатганим йўқ. Барибир Суперлига ва Про лига даражасида фарқ бор. Мавсум бошида Суперлигада ўйнаган футболчиларни жалб қилганмиз. Балки шунинг учундир.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика