RU

Последние новости

10:45"Шўртан" 15 йилдан сўнг Тошкентда "Бунёдкор"дан очко олди   0 10:40"Ньюкасл" ПСЖ билан музокараларни бошлади  0 10:05Дамир Темиров "Андижон" мухлисларига илтимос билан чиқди  1 09:33"Барселона" ва Марк-Андре тер Стеген ўзаро келишувга эришди  4 09:06Носир Абдусаломов: "Чемпионлик? Бу ҳақида ўйлашга эрта"  0 08:05Пўлатхўжа Холдорхонов: "Икки очко йўқотдик, ғалаба қозонишимиз керак эди"  2 07:53CAFA "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтиши мумкинми?  10 07:12Ўртоқлик ўйинлари: "Челси" ва "Интер" ғалаба қозонди, "Ньюкасл" эса дуранг қайд этди   3 06:55Суперлига. "Хоразм" ва "Бунёдкор" ўз рақибларини мағлуб эта олмади. "Қизилқум" эса "Бухоро"га қарши ўйинда ғалаба қозонди  0 06:48Рустам Турдимуродов: "Менга берилган имкониятдан фойдаландим"  0 01:41Илёс Зейтуллаев: "Женнифер Лопес ва шунча одамни майдондан ҳайдай олмайман-ку"  10 01:11Элдор Мойлиев: "Биз ҳам "Бунёдкор" ҳам ғалаба қозониб кетиши мумкин эди"  0 00:51Энди Жексон "Челси"га керак эмас  8 00:28Акмал Рустамов: "Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз"  0 00:16"Манчестер Юнайтед" клуби қайта тамирланган Каррингтон базасини намойиш этди  0

"Эл-Классико" тарихидаги энг яхши тўпурарлар (ТОП-10) Новости

"Эл-Классико" тарихидаги энг яхши тўпурарлар (ТОП-10)

Эртага бизни Испания чемпионатининг энг муҳим ўйинларидан бири кутиб турибди.

"Барселона" ҳамда "Реал" жамоалари ўртасидаги ўйин олдидан ушбу қарама-қаршиликда энг кўп гол киритган футболчилар ҳақида эслаб ўтишни жоиз деб топдик.


10. Юго Санчес ("Реал") - 10 та гол. Мексикалик футболчи "қироллик клуби" сафида "Барса" дарвозасига 10 та гол кирита олган.



9. Хосеп Самитьер ("Барселона") - 10 та гол. Самитьер 1919-1932 йиллар мобайнида ўтган фаолияти давомида 10 маротаба "Эл-Классико"ларда рақиб дарвозасини ишғол қилган.


8. Сантильяна ("Реал") - 12 та гол. Сантильянанинг "Классико"лардаги голлари сони эса 12 тани ташкил қилади.



7. Пако Хенто ("Реал") - 14 та гол. Хенто "Реал"даги фаолияти давомида 128 та гол киритган. Шулардан 14 таси "Барса" дарвозасига урилган.


6. Ференц Пушкаш ("Реал") - 14 та гол. Венгриялик машҳур футболчининг ҳам бу борадаги кўрсаткичи 14 тага тенг.


5. Сесар Родригес ("Барселона") - 14 та гол.
Испаниялик чарм тўп устаси "Реал" дарвозасини 14 маротаба аниқ нишонга олган.



4. Рауль ("Реал") - 15 та гол.
Афсонавий Рауль 16 йиллик фаолияти давомида 15 маротаба каталонияликлар дарвозасига йўл топа олган.



3. Кристиану Роналду ("Реал") - 16 та гол.
"Реал" тарихидаги энг яхши тўпурар 16 маротаба "Эл-Классико"ларда гол киритган.



2. Альфредо ди Стефано ("Реал") - 18 та гол.
Дунё футболи тарихидаги энг яхши ҳужумчилардан бири эса 18 марта "Барселона" мухлисларини хафа қилган.



1. Лионель Месси ("Барселона") - 21 та гол. Аргентиналик футболчи "Эл-Классико"лар тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У 21 маротаба "Реал" дарвозасини ишғол қила олган.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика