RU

Последние новости

18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  3 18:10Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  4 18:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  7 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  3 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  7 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  11 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  2 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  0 14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  10 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  1 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  9

Эквадор ТЖда сохта ҳужжат билан ўйнаётган футболчи аниқланди. CAS уларга жазо тайинлади Новости

Эквадор ТЖда сохта ҳужжат билан ўйнаётган футболчи аниқланди. CAS уларга жазо тайинлади

Май ойида Чили футбол федерацияси ФИФАдан Эквадор терма жамоасини ЖЧ-2022'дан четлатишни талаб қилганди.

Бунга эквадорликлар сафида қалбаки паспорт билан ўйнаётган футболчи Байрон Кастильо сабаб қилиб кўрсатилган ва у аслида Колумбия фуқароси эканлиги маълум бўлган. ФИФА Кастильога нисбатан иш очган, аммо 10 июнда тартиб-интизом қўмитаси Эквадор фойдасига қарор чиқарган. Бироқ, CAS (Спорт арбитраж суди)га ФИФА қарори устидан бу сафар Пери футбол федерацияси аппеляция берган.

Ташкилот ишни ўрганиб чиқди ва Кастильо Эквадор ТЖда ўйнаш ҳуқуқига эгалигини кўрсатди, аммо ҳужжатларни сохталаштиргани учун мамлакат термасини ЖЧ-2026 саралашида уч очкодан маҳрум этиш борасида қарор чиқарди. Бундан ташқари, суд Эквадор Федерациясини 100 минг Швейцария франки (тахминан 101,58 доллар) миқдорида жаримага тортди.

Эслатиб ўтамиз, Эквадор ЖЧ-2022 саралашида ўз минтақасида 4-ўринни эгаллади. 5-ўринни олган Перу плей-оффда Австралиядан ўта олмади. Чили эса кутилмаганда 7-поғонада қолиб кетди.

23 ёшли фульбек Байрон Кастильо Эквадорнинг “Барселона” (Гуаякиль) жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика