RU

Последние новости

16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  1 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  1 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  11 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  50 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  1 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  38

Эктор Купер: "Ғалаба билан мағлубият доим ёнма-ён" Новости

Эктор Купер: "Ғалаба билан мағлубият доим ёнма-ён"

Ўзбекитон - Уругвай учрашувдин кейин ташкил қилинган матбуот анжуманида дастлаб Эктор Купер қатнашиб, ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз дунёнинг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйин ўтказдик. Афсуски, ютқаздик. Уругвай терма жамоаси ўтган йили Россияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида қатнашиб, жуда ёрқин таассурот қолдирганди. Оскар Табарес шогирдлари ФИФА рейтингида ҳам юқори ўринларда боришмоқда. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида гол ўтказиб юбордик. Кейин ўйинни тенглаштиришга ҳаракат қилдик. Рақиб биринчи бўлимда тўп билан кўпроқ муомалада бўлди. Иккинчи бўлимда биринчи таймга қараганда яхшироқ ҳаракат қилдик. Тўпни кўпроқ ўзимизда ушлаб туришга интилдик. Аммо рақибнинг тажрибаси барибир ўз сўзини айтди. Уругвай каби кучли терма жамоаларга қарши ўйин биз учун Жаҳон чемпионати саралаши олдидан яхши тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Кеча Хитой - Тайланд учрашувини кўрдим. Хитой мағлубиятга учради. Фабио Каннаваро Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлганига кўп бўлмади. Шу сабабли ҳозирча унинг ишига баҳо бериш қийин.

Футболда турли натижа рўй беради. Ғалаба билан мағлубият доим ёнма-ён. Барча натижани қабул қилишга тайёр бўлиш зарур. Биз Уругвайга қарши учрашувни таҳлил қилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар устида иш олиб борамиз. Келгуси ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

Мусобақа ташкилотчиларига алоҳида ташаккур билдирмоқчиман. Шарт-шароитлар барчаси юқори савияда ташкил қилинган. Бизни жуда илиқ кутиб олишди. Ташкилий қўмита аъзолари ҳар бир талабимизни бажаришга ҳаракат қилишмоқда. Барчаси учун уларга раҳмат айтаман.

Энди Хитойга қарши ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Бу ўйинда энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Хитой мусобақа мезбони. Ўйин қийин бўлиши аниқ. Шунга қарамай ғалаба учун астойидил ҳаракат қиламиз. Чунки бу ўйинлар ФИФА рейтингидаги ўрнимизга таъсир қилади. ЖЧ саралашидан олдин рейтингда юқорироқ ўринларни эгаллаш муҳим".

Рейтинг: -72   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика