ЕЧЛ. "Интер" – "Барселона" 3:3 (матнли трансляция)
07 мая 01:55
Новости


ЕЧЛ. "Интер" – "Барселона" 3:3 (матнли трансляция)
"Интер" – "Барселона" 3:3
23:59, 6 май
Дастлабки учрашув: 3:3
Голлар: Мартинес (21), Чалханоглу (45+1-пен), Ачерби (90+5) - Эрик Гарсия (54), Ольмо (60), Рафинья (87).
"Интер": Зоммер — Бастони, Ачерби, Бисек (Дармиан, 71) — Димарко (Карлос Аугусто, 55), Мхитарян (Зелиньский, 79), Чалханоғлу (Фраттези, 79), Барелла, Думфрис — Тюрам, Мартинес (Тареми, 71).
Захира: Ди Женнаро (д), Мартинес (д), Асллани, де Врей, Залевский, Ре Чеккони.
"Барселона": Шенсни — Мартин, Мартинес (Араухо, 76), Кубарси, Гарсия — Педри, де Йонг (к) — Рафинья, Ольмо (Лопес, 83), Ямаль — Торрес (Левандовский, 90).
Захира: Астралага (д), Пенья (д), Фарре, Виктор, Гави, Дарвих, Кристенсен, Фати, Форт
Огоҳлантириш: Чалханоглу (36), И.Мартинес (51), Мхитарян (68), Ачерби (90+5).
90. Экстра бўлимларнинг биринчиси бошланди!
Асосий вақт якунланди. Бизни энди 30 дақиқалик даҳшатли ўйин кутмоқда!
90+7. ЗАРБАААААААААААААААА!! ЯМАЛ!! Барчасини ҳал қилиши мумкин бўлганди. Бироқ у қулай нуқтадан жуда нўноқ зарба йўллади. Ян тўпни ушлаб олди.
Флик огоҳлантирилди. У нимагадир эътироз билдирди.
90+5. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!! АЧЕРБИИИИИИИ!!! ДЮМФРИСдан супер узатма ва Ачерби гол уриб кетмоқда!
90+3. ЗАРБАААААААА!! ЯМАЛ! Унинг кучли зарбасини дарвоза устуни қайтарди!
Бу ғалаба Фликники. Бемалол айтса бўлади. Кўп нарсани захирадан тушган кучлар ҳал қилди. Мана бу доҳийлик!
90. Левандовски майдонга тушди.
87. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!! РАФИНЬЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯ!!!! Мана ремонтада! Мана камбэк! Мана футбол! Мана ҳақиқий футбол! Бу "Барселона"! Бу Фликнинг "Барселона"си! Даҳшат!
85. Тюрам ўнг қанотдан тўпни дарвоза ёнидаги шериги томон узатди. Ҳимоячилар тўпни тепиб юборганди, қанот ҳакамининг байроғи кўтарилди.
84. "Интер" жон-жаҳди билан қўшимча бўлимлар учун ўйнаётгандек кўринмоқда.
83. Ольмо ўрнига Фермин майдонга тушди.
82. "Интер" ҳужумда. Зелиньскийнинг қанотдан узатмасини ҳимоячилар қайтарди.
79. Мхитарян ва Чалханоглу ўйиндан олинди. Фратесси ва Зелиньски майдонга ташланди. Мезбонлар барча имкониятини ишлатиб бўлишди. "Барселона" фақатгина битта ўзгаришга қўл урди.
77. ЗАРБААААА!! Ямалнинг супер зарбасини Зоммер фантастик тарзда қайтарди!
76. Тушунарсиз қарор: Флик Мартинесни олиб, Араухони ўйинга ташлади.
73. "Интер" чуқур ҳимояда ўйнамоқда. Бу жуда хавфли.
70. УХХХХХХ!! "Барса" жаримадан тезкор комбинация уюштирди. Ямалнинг зарбаси жамоадошига тегиб майдондан чиқиб кетди.
69. Йўқ, пенальти эмас экан. Жарима зарбаси. ВАР хатони тўғрилади. Жуда хавфли нуқтадан жарима зарбаси.
68. ПЕ-НАЛЬ-ТИИИИИИИИ!!!! ЯМАЛ ЙИҚИТИЛДИ! Бу даҳшат!
64. Лаутаро ҳужумда қулай нуқтадаги Дюмфрисга тўпни оширди. Тўп агарда ҳимоячидан ўтганида "Интер" гол уриши мумкин бўларди.
"Барселона"га руҳий устунлик ўтиб кетди. 6 дақиқада ҳисоб тенглашди. Энди буёғи нима бўларкин?
60. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! ОЛЬМООООООООООО!!!! Дахшатли узатма ва чиройли гол! Офсайд пофсайд ҳақида гапириш мумкин эмас!
59. Ямал бугун жуда зўр ўйнаяпти. Унга қарши рақиблари фақатгина фол ишлатиш эвазигагина тўпни олиб қўймоқда.
57. СЕЙВНИ КЎРДИЛАРМИ? Зоммер нима қилди?! "Барселона" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Гарсия бўш қолган дарвозага тўпни тепганди. Ян Зоммер супер сейв амалга оширди. Агарда "Интер" финалга чиқса бу сейвни кўзига суриши керак бўлади.
56. ЗАРБААААА! Барелланинг зарбасини Шенсни қайтарди!
54. ГООООООООООЛЛЛЛ!! СУПЕРГОООЛЛЛЛЛ!! Эрик Гарсия умидларни қайтариб, ҳисобни қисқартирди! "Барселона" энг камида битта голга лойиқ ишларни қилиб ташлаганди.
52. УХХХХХ!! "Интер" учинчи голни ҳам урганди. Ачерби офсайдда қолиб кетгани учун гол инобатга олинмади.
51. Катта тезликда кетаётган Тюрамни йиқитгани учун Иньиго Мартинес огоҳлантирилди.
49. Ямал жарима майдончаси ичида Бастони томонидан йиқитилди. Ламин пенальти сўради. Бироқ бунга ҳакам реакция кўрсатмади.
48. Тюрам тўп билан катта масофани босиб ўтиб, тўпни Мартинесга оширганди. Лаутаро эса тўпни осонликча рақибига олдирди.
46. Иккинчи бўлим бошланди!
ТАНАФФУС! (шекилли)
45+3. "Барса" ҳужумга ўтишга ҳаракат қилди. Бироқ фол сабабли тўп "Интер"га олиб берилди. Педрига эса бу ёқмади.
45+1. ГОООООООООООООЛЛЛЛ!!! Чалханоглу пенальтидан унумли фойдаланди! Ҳисоб иккию ноль!
44. ПЕ-НАЛЬ-ТИИИИИИИИ!!! "Интер" пенальти тепади!
Бош ҳакам вазиятни ўзи мониторда кўряпти.
Бу вазиятда пенальти қўйилмаса керак. Бироқ ВАР пенальтини текширмоқда.
42. КУБАРСССИИИИИИИИ!!! Пау жамоасини яққол голдан қутқарди. У ўз жарима майдончасида Лаутарога "подкат" ташлаб, тўпни олиб қўйди. ВАР бор.
40. ЗАРБААААААААА!!! Чалханоглунинг қулай нуқтадан йўллаган зарбаси тўрнинг ташқи томонига тегди!
39. УХХХХХ! Ямал икки рақибини алдаб, дарвозага зарба бериш нуқтасига келганида Бастони томонидан тўхтатилди.
38. ГЕНРИИИИХХХХХ!! Гейнрих каби кутилмаганда Мхитарян зарба беришни истади. Зарба дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди.
36. ЯМАААААЛЛЛЛЛЛЛ!! Ферраннинг чиройли ҳаракатларидан кейин Ламин қулай нуқтага чиқиб борди ва ўнг оёғида ноаниқ зарба йўллади.
34. Хавфли вазият! Ямалнинг тўп узатишидан кейин Ферран ноқулай ҳолатда дарвоза томон зарба берди. Зарба анчагина хавфли ва ноаниқ.
33. Бастони "Барса"нинг таянч ҳудудидан осонликча ўтди, бироқ уни Иньиго Мартинес кутиб олди ва вазиятни хавфсизлантирди.
30. Барелланинг қўпол хатосидан кейин "Барса" чап қанотидан ҳужумга ўтди. Ферранга узатилган тўпни ҳимоячилар бурчакка чиқариб юборди.
28. "Барса" яна ҳужумда. Ольмонинг ўнг оёқда йўллаган зарбаси рақибларига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси.
25. УХХХХ!! "Барселона" яхши ҳужум уюштирди. Тўп "Интер" футболчисининг бошига теккан бўлса-да, Ольмо ва "Барселона" футболчилари пенальти сўрашди. ВАР эса пенальти йўқлигини тасдиқлади.
21. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!! Мартинес ҳисобни очди!!!! Дани Ольмонинг қўпол хатосидан сўнг Дюмфриснинг супер узатмасидан кейин Лаутаро очиқ қолган дарвозага осонлик билан тўпни киритди!
17. Хавфли вазият! Мхитарян катта тезликда чап қанотдан олдинга бориб, марказга пас берди, Мартинес "Барселона" жонига ора кирди.
16. Тюрам томонидан йўлланган зарбага аниқлик етишмади.
15. Ямал томонидан берилган зарбани Зоммер эгаллаб олди.
13. Тюрам рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, бироқ у ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан.
10. Думфрис рақиб жарима майдонига кириб борди, бироқ якуний қарорга келишда иккиланиб қолгани учун тўпни йўқотди.
8. Ямал икки рақибини ортда қолдириб, марказ томон пас берди, "Интер" ҳимоячиси қийинчилик билан тўпни қайтарди.
5. Ямалнинг ўнг қанотдан узатмаси зарбага айланиб кетди, бироз ноаниқ кўриниш олди.
1. "Барселона"нинг илк ҳужуми зарба билан якунланди.
1. Ўйин бошланди.
Похожие новости

Комментарии
Супер КОМБЭК 2-3.. Хозирча..
Олға БАРСА!!
1997 йилдан бери мухлисингман