RU

Последние новости

13:13"Барселона" ФИФАдан 6,3 млн. евро олади  2 12:23Антонио Кассано: "Мен ҳеч қачон ичмаганман ва чекмаганман. Фақат битта ёмон одатим бўлган: очкўзлик"  2 12:06"Навбаҳор" собиқ устози: "Тухель Саутгейтдан кўра мосроқ"  3 11:29БАА бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши қийин ўйин кутиб турибди"  13 11:07Биласизми? Ўзбекистон - БАА учрашувини Осиё кубоги финалида 3та пенальти белгилаган ҳакам бошқаради  21 10:41Клоппнинг "Ред Булл"даги ойлиги маълум   0 10:17Лионель Месси Ўзбекистон ёшлари билан кўришди. Муҳаммадали Ўринбоев эса "жек"ни урди   6 10:07"Манчестер Сити" Холандга ўринбосар топди  0 09:35"Арсенал" АПЛнинг икки нафар футболчиси учун 80 миллион фунт сарфлашга тайёр  0 09:03"Барселона" АҚШга кетган собиқ футболчилари учун пул тўлашда давом этади  3 08:31Суперлига. Бугун "Навбаҳор" Самарқандда меҳмон бўлади  9 07:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси ЖЧдаги омадсизликлардан сўнг ФИФА рейтингида анча пастга тушиб кетди  15 07:27Про лига. Бугун 20-турнинг қолдирилган баҳси бўлиб ўтади  0 02:14Ўзбекистон U20 термаси Аргентинага мағлуб бўлди  7 01:45Миллатлар лигаси. Германия, Туркияда ғалаба ва бошқа натижалар  0

Дюков ОФК Конгрессида РФИнинг ОФКга ўтиш масаласини муҳокама қилди Новости

Дюков ОФК Конгрессида РФИнинг ОФКга ўтиш масаласини муҳокама қилди

Хабарингиз бор, 1 февраль куни Манамада (Баҳрайн) ОФК 33-Конгресси бўлиб ўтди.

Матч ТВ телеканалига маълум бўлишича, Россия Футбол Иттифоқи (РФИ) президенти Александр Дюков ташкилот раҳбариятининг таклифига биноан Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) Конгрессида иштирок этиб, футбол ассоциациялари вакиллари билан Россиянинг ОФКга аъзо бўлиши билан боғлиқ масалани муҳокама қилган. 

2022 йил февраль ойи охирида ФИФА ва УEФА Россия жамоалари ва клубларини халқаро турнирларда иштирок этишини тақиқлади. РФИ УEФАдан ОФКга ўтиш имкониятини кўриб чиқди, аммо декабрь охирида 2023 йилда УEФА ва ФИФА билан Россия футболи истиқболларини батафсилроқ муҳокама қиладиган ишчи гуруҳ тузилиши маълум бўлди.

Январь ойида Швейцарияда УEФА ва РФИ ўртасида учрашув ўтказилди. Унда РФИ томонидан ташкилот бош котиби Максим Митрофанов ҳамда РФИ вице-президенти ва Россия Премьер-лигаси (РПЛ) раҳбари Александр Алаев иштирок этди. Дюков УEФА Ижроия қўмитасига ҳам ташриф буюрди.



Матч ТВ телеканалининг бир қанча манбалари Дюков ОФК Конгрессига ташкилот раҳбариятининг таклифига биноан борганини айтди. Баҳрайнга РФИ президенти билан бирга Митрофанов ва Санкт-Петербургда 2018 йилги Жаҳон чемпионати ва 2020 йилги Европа чемпионати ташкилий қўмиталари бош директори Алексей Сорокин борди. РФИ раҳбари биринчи қаторда ФИФА президенти Жанни Инфантино билан бирга ўтирди. Митрофанов ва Сорокин эса улардан унча узоқ бўлмаган жойда ўтирган эди.

Россия делегацияси Осиё футбол ассоциациялари раҳбарлари билан РФИнинг ОФКга эҳтимолий ўтиши масаласини кўриб чиқди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика