RU

Последние новости

21:15BALLON D'OR-2025  4 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  2 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  16 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  4 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  4 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  4 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  35 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  10 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  5 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5

Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали "Бунёдкор" стадионига борди ва Равшан Эрматов билан учрашди Новости

Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали "Бунёдкор" стадионига борди ва Равшан Эрматов билан учрашди

Кеча Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали бошчилигидаги делегация пойтахтимизга ташриф буюрган эди.

Бугун меҳмонлар шаҳримиздаги "Бунёдкор" стадионига ҳам боришди. Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида жойлашган мазкур ўйингоҳ 50дан ортиқ секторларга эга ва 34 минг томошабинга мўлжалланган. Делегация аъзолари стадиондаги шароитларни кўздан кечириш давомида футболчилар ва томошабинлар учун яратилган қулайликлар билан танишишди. Стадиондаги "Футбол тарихи" музейидаги экспонатлар ва ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Равшан Эрматов билан учрашувдан делегация аъзолари, айниқса, мамнун бўлдилар. Рустами Эмомали музейни томоша қилар экан "Пахтакор" жамоасида тўп терган тожикистонлик фахрий футболчи Нуриддин Амриевнинг фотосуратларини ҳам кўздан кечирди. Ўзаро мулоқот давомида Рустами Эмомали Осиё давлатлари орасида футболни янада ривожлантириш, Марказий Осиё футбол жамоалари ўртасида мусобақалар ташкил этиш фикрини билдирди.


Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, Рустами Эмомали 2019 йилнинг апрель ойидан буён Марказий Осиё футбол Ассоциациясининг президенти ҳисобланади. Самимий руҳда ўтган суҳбат жараёнидан кейин Душанбе шаҳри раисига 7-рақамли футболка ва Равшан Эрматовнинг дастхати туширилган сариқ ва қизил карточкалар совға қилинди.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика