RU

Последние новости

12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  1 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  6 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  6 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  7 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  12 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  22 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  18 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  10 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7

Драган Скочич: "Натижага қандай эришдик дейсизми? Чунки биз кунига 20 соат ишладик" Новости

Драган Скочич: "Натижага қандай эришдик дейсизми? Чунки биз кунига 20 соат ишладик"

Эрон терма жамоаси ЖЧ саралаш баҳсларида қийин вазиятдан чиқиб кета олди ва охирги 4 ўйинни ғалаба билан якунлаб кейинги босқичга йўл олди.

Эрон миллий жамоаси марказлашган тартибдаги ўйинлар старт олгунига қадар 6 очко билан 3-ўринда бораётганди. Биринчи ўринни Ироқ 11 очко, иккинчи ўринни Баҳрайн 9 очко билан эгаллаб турганди. Бир қарашда форслар учун вазият жуда оғир эди, бироқ улар бажариб бўлмас миссияни уддалай олишди. 

Баҳрайнда ташкил этилган жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида Эрон Гонконг, Баҳрайн, Камбоджа ва Ироқни мағлуб этиб 18 очко тўплаган ҳолда биринчи ўрин билан ҳал қилувчи раундга йўл олди. Терма жамоа Теҳронга қайтиб келгач, бош мураббий Драган Скочич иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Хорватиялик мураббий муваффақият сабабларини келтириб ўтди.

- "Мен ўзимга ва жамоамга тўлиқ ишонаман. Эътиборни фақат ўйинга ва ишга қаратаман. Тўғри, бизни кўп танқид қилишди, лекин биз ишлашда давом этдик. Вазият жуда оғир эди. Аммо олдимизда 4та ўйин бўлиб, агар ҳаммасини ютсак кейинги босқичга чиқишимизни билардик. Чунки асосий рақибларимизнинг 3тадан ўйини қолганди". 

- "Ҳар тўрт кунда майдонга тушиш осон эмас, бунда мураббий биринчи навбатда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилиб боради. ОФК биз жой олган гуруҳ ўйинларини Баҳрайнга берганида бу менга ёқмади. Лекин у ерга борганимиздан сўнг ташкилотчилик маъқул келди. Қарор қабул қилиб бўлинган, шу боис эътирозга ҳожат қолмаганди. Биз фақат ишлашда давом этдик. Ишонасизми, кунига 20 соатдан ишладик, бу эса ўз мевасини берди". 

- "Эътибор берган бўлсангиз, ҳеч бир ўйинда Сардор Азмун, Меҳди Тареми ва Карим Ансарифадни бир пайтда майдонга туширмадик. Албатта, мен футболчиларни тушунаман, ҳамма футбол ўйнашни хоҳлайди, аммо биз учун натижа муҳим эди ва буни футболчиларга астойдил уқтирдим. Мен жамоа учун нима энг яхшиси бўлса, шуни бажаришга интилдим". 

- "Ҳозирги пайтга келиб шартномам тугади, чунки иш муддати ЖЧ саралаш иккинчи босқич охиригача эди. Буёғига нима бўлишини федерация ҳал қилади. Шартномани узайтириш менга боғлиқ эмас. Мен фақат бир нарсани хоҳлайман: Эрон терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатига чиқишини", - дейди Драган Скочич.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика