RU

Последние новости

23:00Де Брюйнега МЛСнинг қайси клуби жиддий қизиқиш билдираётгани маълум  0 22:30"Реал" ўйинчиларининг маошлари маълум бўлди. Энг юқори маош Мбаппега тегишли  2 22:14ЕЧЛ. "Реал Мадрид"нинг "Арсенал"га қарши жавоб учрашуви учун таркиби аниқ  15 22:01Серхио Рамос: "Чемпионлар Лигаси кечасида "Реал Мадрид" қандай жамоа эканлигини ҳамма билади"  6 21:40Россия кубоги. "Динамо" – ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибда!  1 21:25"Манчестер Сити" 150 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  5 21:05"Милан" Кайл Уокерни олиб қолиш ниятида эмас  3 20:45"Лион"га қарши ўйинда Онана дарвозани қўриқлайди  4 20:23Жошуа Зиркзе учун мавсум якунланди  0 19:55Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" бир киши кам бўлиб қолган "Лочин"ни мағлубиятга учратди  11 19:09"Ал Насср" Мойсес Кайседога қизиқиш билдирмоқда. "Челси" ярим ҳимоячиси 100 миллион фунтдан кўпроққа баҳоланмоқда  0 18:25Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" меҳмонда "Арал"ни йирик ҳисобда таслим қилди  7 17:39ОФК Чақирув лигаси. Биринчи ўйинда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган "Аркадағ" йирик ғалабага эришди ва финалга йўл олди  8 17:21Чемпионлар лигаси-2. Сингапур клуби австралияликларни мағлуб этиб, финалга йўл олди  1 16:35Исломбек Исмоилов: "КХДР юксак жисмоний тайёргарликка эга жамоа"  25

Драган Черан: "Озарбойжон? Мен Ўзбекистонда бахтлиман, Арвеладзенинг ҳам "Пахтакор"да қолиши аниқ" Новости

Драган Черан: "Озарбойжон? Мен Ўзбекистонда бахтлиман, Арвеладзенинг ҳам "Пахтакор"да қолиши аниқ"

"Пахтакор"нинг черногориялик футболчиси Драган Черан Озарбойжон нашрига интервью берди.

Озарбойжоннинг "Azerisport" нашри юртимизда фаолият кўрсатаётган черногориялик Драган Черан билан қилган суҳбат чоғида унинг Озарбойжондаги фаолияти, "Пахтакор"даги ишлари ҳамда Шота Арвеладзенинг "Нефтчи"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ олди.

- "Пахтакор"даги ишларингиз қандай кечмоқда?

- Мавсум мен ва жамоа учун ажойиб ўтмоқда. "Пахтакор" ОЧЛда ёмон таассурот қолдирмади, яхши иштирок этдик. Аллақачон мамлакат чемпионлиги ва кубогини қўлга киритдик. Ўзим ҳам мавсум давомида кўплаб голлар уришга муваффақ бўлдим. Шу боисдан ҳам жорий мавсумни жуда яхши ўтмоқда, дейишга тўла асослар етарли.

- Ўзбекистон чемпионатида фаолият юритаётганизга 3 йил тўлди. Лигани ўзгартириш фикри туғилмадими?

- Йўқ. Ҳозирча чемпионатни ўзгартириш режаси туғилгани йўқ. Мен Ўзбекистонда бахтлиман.

- Озарбойжон премьер лигасига қайтиш эҳтимоли борми?

- Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Балки қачондир Озарбойжонга қайтишим мумкиндир, ким билади дейсиз.

- Озарбойжон клубларидан таклифлар тушдими?

- Баъзи жамоалардан таклифлар келди. Лекин "Пахтакор"да қолишни ва Ўзбекистонда яшашни афзал кўрдим.

- Озарбойжон чемпионатида икки мавсум тўп тепгансиз. Ўзбекистон лигаси билан таққослай оласизми?

- Ўйлашимча, Озарбойжон ва Ўзбекистон чемпионатида савия ва даража борасида бир хил. Иккала лигада ҳам футбол ўйнаш осон эмас. 

- "Симурғ" жамоасида ўйнаб юрган пайтингизда "Қорабоғ"га ўтиш варианти туғилганди. Лекин ўшанда "Қорабоғ"га ўтмаганингиздан афсусланмайсизми?

- Ҳа, мени "Қорабоғ" ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган. Лекин улар оз пул эвазига яхши форвардни қўлга киритишни исташганди. Мен эса табиийки бунга кўнмаганман.

- Айтишларича, сизни ўшанда резерв футболчи сифатида кўришган. Балки шунинг учун "Қорабоғ"га ўтмасликка қарор қилганмидингиз? Агарда яна Гурбан Гурбанов билан ишлаш имконияти туғилса бундан фойдаланармидингиз?

- Ҳа, мен ўшанда захирада қолишни ва ўйинга сўнгги 20-25 дақиқаликда тушишни истамаганман. "Симурғ"да ҳаммаси яхши кетаётганди, футболчи сифатида анча ўсишга ҳам эришганман. Гурбан Гурбанов жуда яхши мутахассис. Бежизга Озарбойжонда қаторасида 7 йилдан буён энг яхши эмас. 

- Айни пайтда "Пахтакор" рулидаги Шота Арвеладзе Бокунинг "Нефтчи" жамоасига келишга яқин бўлган. Агарда ўшанда Арвеладзе "Нефтчи"га келса, унда сиз ҳам Арвеладзени ортидан Озарбойжонга қайтган бўлармидингиз?

- Бу ҳаммаси миш-миш. Шота Арвеладзе "Пахтакор"да қолиши аниқ.

- Охирги пайтларда чемпионатимиз интригаси тушиб бораётгани, унга аввалгидек қизиқиш йўқлиги айтилмоқда. Қўшимчасига "Симурғ", "Баки", "Хазар-Лянкярана" йўқ...

- Рақобат жуда кам. Санаб ўтган жамоаларингиз йўқ. Буларни эса меҳмонда мағлуб этиш жуда қийин масала бўлган.

Рейтинг: +45   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика