RU

Последние новости

19:24"Реал" "Милан" футболчисини сотиб олмоқчи  1 19:15Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Оқ-тепа", "Навбаҳор" – "ФарДУ"  0 19:00Ўзбекистон Кубоги. "Машъал" иродали ғалабага эришди, "Шўртан" йирик ғалабани тантана қилди  2 18:06Францияда ПСЖ стадионининг VIP ложаларига кириш рухсатномасини ноқонуний сотишда гумонланиб, 5 киши қўлга олинди. Рухсатномлар нархи 1500 еврогача етган  1 17:38Суперлига 10-турида ишловчи ҳакамлар эълон қилинди  2 16:50"Реал"да жисмоний тайёргарлик тизимини ўзгартиришмоқчи. Пинтуснинг усуллари зич тақвимга мос эмас деб ҳисобланди ва у Алонсо штабига кирмайди (Marca)   13 15:52“Таклиф устида узоқ ўйланмадим, бу биз учун янги чақирув” – Максим Шацкихдан дастлабки фикрлар  25 15:47Футболда тезлик бўйича жаҳон рекорди янгиланди  4 15:26Эвра Брунунинг кетишига қарши: "У жамоанинг энг муҳим ўйинчиси, усиз МЮ Европа Лигаси финалига чиқмаган бўлар эди. Уни қўйиб юборишса, хато бўлади"   0 14:31“Лочин” парвози: Кубокдаги сенсация ва Полвоновнинг қайтиши  4 14:08Деку: "Барса" Рафинья ва Ямалга боғланиб қолган. Таркибда баланс бор, лекин бизга уларга ўхшаш ўйинчилар керак"  6 13:11"Игорь, футболкангни бер". "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:05"Наполи" ва де Брюйне шартнома тафсилотларини муҳокама қилишга тайёр, ярим ҳимоячининг оиласи хоҳишлари инобатга олинди   0 12:21Қоидабузарликдан сўнг урилган гол ва ВАРнинг нотўғри аралашувлари. Суперлиганинг 9-тури ҳакамлик таҳлили  3 12:12"Пахтакор" тўртинчи бўлди. "Насаф" охирги бор қачон 6 та гол ўтказган эди?   24

Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди Новости

Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди

Ўзбекистон кубоги "B" гуруҳи 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Насаф" (6:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳужумчиси Драган Черан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги ўйин ҳақида фикр билдирсангиз.

- Яхши ўйин бўлди. Кўп голлар урилди. Афсуски, ютқаздик. Ҳимояда кўп хатоларга йўл қўйдик. Охир-оқибат жуда кўп гол ўтказиб юбордик. Олтита гол. Бу жуда кўп. Ҳа, эҳтимол, кубокка кераклича жиддий ёндашмагандирмиз. Аммо олдинда чемпионат, Суперкубок бор. Кейин эса Элит Чемпионлар лигаси. Шунинг учун бу ютқазиш, албатта, ачинарли. Хуллас, олға юришда давом этамиз.

- Иккинчи бўлим бошида ҳакамга эътироз билдирганингиз учун сизга сариқ карточка кўрсатилди. Жиддий эътирозда қанчалик асос бор эди?

- Одатдагидек, шунчаки ҳакам билан гаплашмоқчи эдим. Фикримни билдирмоқчи, фикр алмашмоқчи эдим. У бугун жуда зиддиятли эди, шундай дейиш мумкин. У бир неча марта яққол "Пахтакор" фойдасига хато қилди. Бу ҳам, албатта, озгина таъсир кўрсатди, лекин... Улар ҳам одам, хато қилишлари мумкин, шунинг учун ҳечқиси йўқ.

- Сизни Ўзбекистоннинг кўп йиллик тўпурари сифатида яхши биламиз. Аммо бу йилги кўрсаткичларингиз яхши эмас. Бунга сабаб нимада?

- Бу йилги мақсад бошқа. Менинг вазифам – ёшларга ва "Насаф"га ёрдам бериш. Нафақат шахсан, балки жамоавий тарзда ҳам ёрдам бериш керак. Яна бир бор чемпион бўлишимиз ва нимага қодир эканлигимизни кўрсатишимиз зарур. Бизда яхши жамоа жамланган.

- "Пахтакор" сиз билан муносиб хайрлашмаганидан хафамисиз?

- Бу энди тарих бўлиб қолди. Унга ортиқ қайтмайлик.

Рейтинг: +5   

Комментарии

+3   
14 мая 11:57:00
MTJ, PAXTAKOR
Paxtakorga qaytadi bir kun trener bo'lib
+2   
14 мая 14:19:14
Жахонгир-9
Тупни кувлаб етишда Насаф химоячиларининг ёши панд бера бошлади.Ғолиб Гайбуллаев умуман юриб уйнади.Боқи беғам.Бердиев уни пайкади алмаштирди лекин кеч.Худди шундек колган химоячилар хам ёши утиб колган.Кизил олган химоячи эса умуман жиззаки бола.-Алибек Давронов.Бунака жиззаки болалар Клубда зарарга ишлайди.Хар бир уйинда клубни ёмон ахволда тушириб маглубиятига сабаб булади.Шу сабаб улардан ёзда кутулиш керак.
+1   
14 мая 15:39:36
BXZ BXZ
Черанга у́хшаган карияларни кетказиш керак булар жамоани хам Супер лига чемпионатини хам оркага тортвотти . Пахтакор бундан кутилиб ту́гри килганига яна бир бор ишонч хосил килдим кечаги у́йинни ку́риб . Агар тезлиги бор кария футболчи болса бошка гап лекин пиёда юриб футбол у́йнайдиганлар ёшларни хам ту́хтатади . Насаф ёшларга хар доим тайянган бу йил эса карияларга та́яниб бирон нарсага эришиши кийин масала .
+1   
14 мая 12:01:21
bishoves
Насафнинг иккичи состави эмиш. Иккинчи бўлимда 2-3 та асосий ўйинчилар тушди. Черан тамом бўлган ўйинчи. Хебай кучли ўйинчи эмас.Саудия Арабистони 2ғлигасига ҳам ярамади. Бир йил Андижонда ўйнаб омад келиб тўпурарлар ўртасида иккинчи бўлди, холос. Деярли барча футболчилар ўйнади. Чперан Насафда деярли ёшлар йўқ. Асосийдагиларни ёши 25-37 оарсида. Пахтакор кеча деярли ёшлар билан ўйин ўтказди. Фақат Сергеевни ёши каттароқ, холос.
+1   
14 мая 11:50:00
Рома
Йоши катта булса хам тажрибали ва мард хужумчи экан.Браво эркак
   
14 мая 17:53:39
Бахтиёр Ашуров
Ответ на комментарий пользователя MTJ, PAXTAKOR
Paxtakorga qaytadi bir kun trener bo'lib
Насафдан келди. Насафга кетди. Илоҳим қайтиб келмасин. Ўша ерда ўниб - ўсиб юрувирсин!
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика