RU

Последние новости

23:17ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия 90+9-дақиқада гол ўтказиб юбориб, учинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнади  0 23:07ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйин якунланди  17 22:54Миллатлар лигаси. Италия, Франция, Англия ва бошқа термаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:14ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони - Япония. Асосий таркиблар маълум!  19 21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  98 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  39 21:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади  675 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Амманда ишончли ғалаба қайд этди  3 20:30ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйиннинг асосий таркиблари маълум!  6 19:30Рауль мавсум охирида "Кастилья"дан кетади  0 18:47ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: "Ўзбекистоннинг 12-футболчиси" ўйинга тайёр   3 17:45ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: Асосий таркиблар маълум  44 17:37Ўзбекистон - Эрон: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  3 17:28Саутгейт: "Яқин бир йилда мени кутманг"  2 17:00Сиаваш Ҳақназари: "Бугун очиқ ва ҳужумкор футбол гувоҳи бўламиз"  6

Достонбек Турсунов қачон майдонга қайтишини маълум қилди Новости

Достонбек Турсунов қачон майдонга қайтишини маълум қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Чунцин Лифан" ҳимоячиси Достонбек Турсунов ўтган йилнинг октябрь ойида жароҳат олганди.

12 октябрь куни Иорданияга қарши халқаро ўртоқлик учрашувининг иккинчи таймида майдонга ноқулай йиқилган Турсунов захирага олинганди.

Кўпчилик унинг жароҳати жиддий деб тахмин қилди, бироқ ноябрь ойидаги терма жамоа йиғинига Сречко Катанец Турсуновни ҳам чақирди. Аммо илк машғулотдаёқ оёғидаги ўша жароҳат безовта қилган ва Достонбек терма жамоа ихтиёрини тарк этган ва тиббий текширувлар натижасига кўра оперция кераклиги аниқланган.

22 ноябрь куни Италия пойтахтида жойлашган "Вилла Стюарт" клиникасида мамлакатнинг энг машҳур жарроҳларидан бири Пьер Паоло Мариани Достонбек Турсуновни муваффақиятли тарзда операция қилди. Ўша пайтда футболчи тахминан ярим йилни майдон ташқарисида ўтказиши айтилганди.

Биз футболчимиз билан боғландик ва унинг қачон майдонга қайтиши билан қизиқдик.




"Эртага Туркияга учиб кетаман ва у ерда икки ҳафта мобайнида тикланиш машғулотларини ўтказаман. Майдонга қайтишимга тахминан 1,5 ойлар қолди. Операциядан кейин 6,5 ой вақт кетади дейишганди, ҳозир 5 ой ортда қолди. Футболсиз ўтган ҳар бир кун жуда қийин бўлмоқда. Хитойда коронавирус билан боғлиқ муаммолар ҳамон давом этмоқда ва чемпионат тўхтаб қолган, шу боис ҳозир кейинги фаолиятим ҳақида нимадир дея олмайман. Фақат шартномам 2023 йилнинг охиригача мўлжалланганини айта оламан", - деди Достонбек Турсунов championat.asia сайтига. 


Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика