RU

Последние новости

18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  1 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  1 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  2 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  1 17:47Сергей Лушчан "Навбаҳор"ни тарк этдими?  7 17:40Экитике: "Ливерпуль" мен учун қанча тўлагани қизиқ эмас"  0 17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  5 16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  0 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  2 15:55Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди  4 15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  2 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  13

Достон Ҳамдамов: ”Рақибимизда жамоавий ўйин яхши шаклланган” Новости

Достон Ҳамдамов: ”Рақибимизда жамоавий ўйин яхши шаклланган”

Биласиз, гуруҳимиздаги асосий рақобатчимиз Саудия Арабистони ҳисобланади.

Шундай экан мазкур рақибга қарши терма жамоа аъзолари ва мураббийлар штаби жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Учрашув юки оғир ва масъулиятли туюлсада, футболчилар қувноқ кайфиятда машқларни бажаришмоқда. Кўтаринки руҳда ўтиши кўзда тутилган навбатдаги машғулотлар бошланишидан олдин тезкор вингер Достон Ҳамдамовнинг ўйиндан олдинги фикрлари билан қизиқдик.

- Саудия Арабистони билан ўйиндан олдинги футболчиларнинг ҳиссиётлари, кайфияти аъло даражадами?

- Қирғизистон билан ўтказилган ўйинни эсдан чиқариб, бор диққатимизни ва эътиборимизни олдиндаги ўйинга қаратдик. Тайёргарлик рисоладагидек олиб борилмоқда. Ўша куни стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюришини кутяпмиз. Улар бизни қўллаб-қувватлаганидек, биз ҳам ғалаба совға қилмоқчимиз.

- Жамоани бўлажак ўйинда аввалгиларига нисбатан бошқача услубда кўришимиз мумкинми? 

- Очиғи билмадим, мураббийнинг машғулотларда олиб борган ва берган кўрсатмалари асосида ҳаракат қиламиз. Мақсад битта, у ҳам бўлса ғалаба. Ҳаммамиз боримизни шу ўйинга берамиз. Ким асосий таркибда майдонга тушишидан қатъий назар терма жамоага ёрдам бериши лозим.

- Одатдагидек жамоамиз рақибнинг кучли ёки кучсиз томонларини ўргангани аниқ. Шундай экан саудияликларнинг ўйинидаги эътиборингизни тортган жиҳат бўлдими? 

- Уларда жамоавий ўйин яхши йўлга қўйилган. Кучли техника ва индивидуал ҳарактерга эга бўлган ўйинчилари майдонда яққол ажралиб туради. Умуман қийин баҳс кутмоқда.

- Мухлисларда бўлаётгани каби футболчиларда ҳаяжон борми?

- Ҳаммаси зўр. Бундан ҳам яхши бўлишига ҳаракат қиламиз.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика