RU

Последние новости

09:15Ямал тарихга кирди  2 08:41Дембеле тарихда ушбу натижага эришган 10-футболчи бўлди  7 08:09Месси Дембелени табриклади  5 07:44Хави АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  3 02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  117 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  5 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  11 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  8 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  21 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  6 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  13

“Дўстлик спартакиадаси”нинг мини-футбол мусобақаси якунланди Новости

“Дўстлик спартакиадаси”нинг мини-футбол мусобақаси якунланди

“Дўстлик спартакиадаси” мусобақалари ўтказиш йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та ижобий ташаббус ижроси бўйича олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшларини жисмоний тарбия ва оммавий спортга кенг жалб этиш чораларини кучайтириш мақсадида “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида республикамизнинг барча олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ўртасида 2019-2020 ўқув йилида спортнинг 5 тури - мини футбол, волейбол, шахмат, стол тенниси ва бадминтон бўйича “Дўстлик спартакиадаси” мусобақалари ўтказиш йўлга қўйилди.

Оммавий спорт ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштириш, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишини кундалик турмуш тарзига айлантириш мақсадида уюштирилаётган мазкур мусобақанинг мини футбол бўйича республика финал босқичи Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг спорт базасида бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан ташриф буюрган 14 та жамоа мини футболчилари ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Якуний натижаларга кўра, Тошкент шаҳрининг профессор-ўқитувчиларидан иборат жамоа ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўриндан Тошкент вилояти вакиллари жой олишди. Фахрли учинчи ўрин Хоразм вилояти педагоглар жамоасига насиб этди.

Ғолиб ва совриндор жамоаларга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг дипломлари, медаллар ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика