RU

Последние новости

15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  20 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  1 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  0 14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  1 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  1 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  8 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  5 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  3 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  6 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  15 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  5

Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим" Новости

Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"

ФИФА президенти Жанни Инфантино давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев билан учрашуви ҳақида гапирди.

"Мен Президент Шавкат Мирзиёевнинг қўлидан Ўзбекистоннинг нуфузли "Дўстлик" орденини олиш шарафига муяссар бўлдим, Тошкентда муҳим музокаралар олиб бордик, жумладан, ушбу шаҳарда минтақавий ваколатхона очиш имкониятини самимий қабул қилдим.

2023 йилда Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашганимдан сўнг унинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим. Мен унга миннатдорлик билдирдим, чунки у Ўзбекистонда футбол ривожига кўрсатаётган қўллаб-қувватлагани учун ҳақли равишда катта эътирофга лойиқдир. Эркаклар терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига илк бор чиқиши унинг спортдаги етакчилиги ва футболга эътиборини яққол акс эттиради.

Мен Шавкат Мирзиёевдан вақт ажратгани, меҳмондўстлиги учун ҳамда ўзбек футболини ривожлантириш ва халқаро майдонда тарғиб этишга қўшган ҳиссамни олий давлат мукофоти билан эътироф этгани учун миннатдорлик билдираман. Унга ва унинг мамлакатига келаси йилги футбол бўйича жаҳон Жемпионатида ва барча спорт ишларида муваффақият тилайман. Спортимизни ўғил-қизларнинг ўз орзуларига эришиш воситасига айлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларингизда ФИФА ҳамиша сиз билан бирга бўлади", – деди Инфантино.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика