RU

Последние новости

11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  1 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  1 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  4 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  1 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  4 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  2 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  5 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  15 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1

Дониёр Абдуманнопов: "Бу йил Ўзбекистон чемпионатида қолиб тажриба орттирмоқчиман" Новости

Дониёр Абдуманнопов: "Бу йил Ўзбекистон чемпионатида қолиб тажриба орттирмоқчиман"

"Андижон" жамоасини якунланган 2020 йилги мавсумдан сўнг шартномаси якунига етган кўплаб футболчилар тарк этмоқда.

Шунингдек жамоанинг айрим футболчиларига Суперлиганинг ва хорижнинг бир нечта клублари қизиқиш билдираётгани рост. Гап ўтган мавсум чемпионатимизнинг кашфиётларидан бири бўлган Дониёр Абдуманнопов ҳақида кетмоқда. Футболчи кейинги фаолиятини қаерда давом эттиради? Легионерга айланишга қай даражада тайёр? Шу ва бошқа саволлар билан Абдуманноповга юзландик.

- 2020 йилги футбол мавсуми сизни мухлисларга танитди десак тўғри бўладими? 

- Албатта, шубҳасиз фикрингиз тўғри. 2020 йилги мавсум мен учун омадли ўтди десам муболаға бўлмайди. Сайтингиз томонидан эълон қилинган кашфиётлар қаторида ўзимни кўриб хурсанд бўлдим. Бунинг учун миннатдорчилик билдираман. 

- Бахтиёр Ҳамидуллаев жамоа бошқарувига келгач сизга нисбатан кўпроқ имконият берди. Отабек Ғуломхўжаев мураббийлигида эса ўйинингиз янада очилди. Нима деб ўйлайсиз футболчининг кучли томонларидан фойдаланиш мураббийнинг маҳоратига боғлиқми?

- Ўтган йилнинг ўзида тўрт нафар мураббий билан ишлашимизга тўғри келди. Ўзингиз яхши биласиз ҳар бир мураббийнинг ўз услуби ва фалсафаси бор. Александр Хомяков мени тайёрлаётган эди. Кумиков эса секин аста имконият беришни бошлади. Бахтиёр ака мураббийлигида эса дебют голимни урдим. Отабек Ғуломхўжаев менинг устозим бўладилар, ўз вақтида "Бунёдкор" академиясида мураббийлик қилганлар. Улар менинг устун томонларимни, камчилигимни ва характеримни жуда яхши биладилар. Шунинг учун бўлса керак ўйиним янада яхшироқ чиқди.

- Мавсум давомида жароҳатлар билан тўп тепганингиз ростми?

- Ҳа, ҳамма учрашувда эмас. Баъзи бир ўйинларда жароҳат билан ўйнашга мажбур бўлдим. 

- Сизга Суперлиганинг 8та шунингдек хориж жамоаларидан таклифлар бор. Ўзингиз якуний қарорни қабул қилдингизми? Бўлажак режаларингиздан нималар ўрин олган?

- Худога шукур шунчалик эътиборга тушдим. Бу ҳам бир ютуқдир. Гапингизга қўшиламан, таклифлар бор. "Андижон"да қолишим аниқ эмас. Ҳозирда отам билан келажагим ҳақида ўйламоқдамиз. Менимча бу йил хорижга кетишимга бироз эрта. Ўзбекистонда фаолиятимни давом эттирган ҳолда тажриба орттирмоқчиман. 

- Аслида легионерга айланишга тайёрмисиз? 

- Ҳа, ўзимни бунга тайёр деб ўйлайман. Фақат тажрибам камлиги учун оилам билан келишган ҳолда бу йил амалга оширмасликга қарор қилдик. 

- "Андижон" жамоасининг стратегияси ўзгармоқда. Бундан буён клуб ўз тарбияланувчиларига таянади. Эндиликда иқтидорлар вилоят бош жамоасида кашф этилиши вақти келдими?

- Бунинг имкони бор. Журъатбек ака, Дониёр ака ва мураббий Отабек ака биргаликда режа ишлаб чиқишган. Ушбу амалга оширилаётган ишларнинг самараси узоқ вақт куттирмаслигига ишонаман. 

- "Бунёдкор" жамоасида сизга ишонч билдирилмаганидан афсусланганмисиз? У ерга катта умидлар билан борган эдингиз...

- Тўғриси жаҳлим чиққани рост. Лекин афсусланмаганман. Аксинча афсуслантиришга интилдим. Тақдиримга "Андижон"да танилиш ёзилган экан нима ҳам дердим. 

- Жорий йилги ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати қолдирилди. Бунинг ортидан нима йўқотишимиз мумкин? Бежиз бу саволни сизга бермадим, вақтида мазкур босқичдан ўтгансиз...

- Осиё чемпионати ўсмир футболчилар учун тайёр реклама бўларди. Аммо чемпионатнинг қолдирилиши катта йўқотиш эмас. Интилганга, ҳаракат қилганга худо беради. Ҳозир легионерга айланиш учун йўллар анча очилган, бу жараён ривожланмоқда. Айни пайтда хорижда тўп тепаётган легионерларимиз талайгина.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика