RU

Последние новости

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  0 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  2 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  27 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  16 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  301 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Диёр Мирзабоев: "Дуранг адолатли натижа бўлди" Новости

Диёр Мирзабоев: "Дуранг адолатли натижа бўлди"

Про-лиганинг 11-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Андижон" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги учрашувга тўп назорати бўйича тайёргарлик кўргандик. Назоратга эришсак, бизга осон бўлишини билардик. Стандарт вазиятлардан хавотирда эдик. Битта гол қайсидир жамоага ғалаба тақдим этадиган ўйин бўлди. Шоҳрух Холматов вазиятидан фойдаланганида ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Дуранг натижа адолатли бўлди.

- Тажрибали футболчи Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров майдонга туширилмаганига сабаб нима?

- Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаровда эски жароҳат қайталаниб қолди. "Арал Самали" билан сунъий майдондаги ўйиндан сўнг унинг оёғида оғриқ пайдо бўлди. Шу сабаб унга бугун дам беришга қарор қилдик.

- Бугун қайси жамоа очкога эришди деб ҳисоблайсиз?

- Бизни вазиятимиздан келиб чиқсак, дуранг адолатли бўлди. Биз мағлубиятсиз серияни узоқ вақт давом эттирмоқчимиз.

- Жамоага янги футболчиларни жалб этиш режаси борми?

- Таркибимиздан келиб чиқсак, янги футболчиларни жалб этмоқчимиз. Ҳозир ҳар бир футболчимиздан кўнглим тўқ. Имкониятдан келиб чиқиб иқтидорли ёшларни жамоага таклиф этишимиз мумкин. Асосийси шу таркибимизни сақлаб қолишни мақсад қилганмиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика