RU

Последние новости

17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  1 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  13 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  1 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  20 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  1 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   12

"Динамо"ни танлаши, "Хўжанд"даги фаолияти борасида Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев билан суҳбат Новости

"Динамо"ни танлаши, "Хўжанд"даги фаолияти борасида Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев билан суҳбат

Суперлига иккинчи давраси олдидан "Динамо" жамоаси ўз таркибига 24 ёшли ҳужумчи Шоҳрух Маҳмудҳожиевни қўшиб олди.

Шундан кейин у билан боғландик ва сайтимиз учун интервью олдик. 

Динамога ўтишингиз қай тариқа амалга ошди?

- Ҳаммаси оддий. Тожикистондан кетишимни билганимдан сўнг менга бир қатор жамоалардан таклиф бўлди. Жумладан, "Динамо" мутасаддилари томонидан алоқага чиқишди. Ўзим ҳам фаолиятимни ўзимизда давом эттириш ниятим бор эди. Ҳар ҳолда оиламга яқин жойда футбол ўйнашни истаётгандим. Кейинчалик "Динамо" билн музокара ўтказиб, якунда шартнома имзоладим. 

- Жамоа билан қанча муддатли шартнома имзоладингиз?

- "Динамо" билан 2022 йил охирига қадар шартнома имзоладим.

- Бу ердаги рақобатга муносабатингиз қандай?

- Ҳозирда жамоада рақобат жуда яхши. Ички муҳитга гап йўқ. Дейлик, жамоага мендан ташқари, Марат Бикмаев, Эркин Бойдуллаев сингари тажрибали футболчилар таклиф қилинди. Марат ака билан "Пахтакор"да бирга ўйнаганман, ундан кўп нарса ўрганганман. Хуллас, юқорида тилга олган икки нафар футболчидан майдонда ва унинг ташқарисида кўп нарса ўрганиш мумкин. Қисқаси, рақобатдан чўчимайман, жамоага ёрдам бериш истагида келдим. 

- Бу йилги Суперлига ўйинлари қандай кечмоқда?

- Мен Тожикистонда тўп тепаётган вақтимда ҳам, Ўзбекистон Суперлигасини мунтазам равишда кузатиб бордим. Айтиш керакки, чемпионат жуда қизиқарли кечмоқда. Чемпионлик учун курашаётган жамоалар орасида очколар тафовути у қадар катта эмас. “Динамо” пастда бўлишига қарамай, иккита ғалаба билан юқорига кўтарилиб олишимиз мумкин. Хуллас, Суперлига ўйинлари жуда қизиқ ва муросасиз ўтмоқда. 

- Суперлиганинг бошқа жамоаларидан таклиф бўлдими?

- Ҳа, бошқа жамоалардан таклиф бўлди. Лекин мен "Динамо"ни танладим ва жамоага ўз ёрдамимни беришни истайман. 

- "Хўжанд"даги фаолиятингиз қандай бўлди? Бу жамоага ўтишингиздан афсусланмадингизми?

- Биласизми, мен "Хўжанд"да фақат ҳужумчи позициясида ўйнамадим. Баъзида қанотларда ўйнадим. Кўпроқ ҳужумкор ярим ҳимояга қўйди. Бир сўз билан айтганда, мени турли чизиқларда синаб кўришди. Тожикистондаги фаолиятим ўзим учун янги босқич бўлди. Легионер сифатида ўйнаш истаги бўлди, босимни ҳис қилдим. 

Яна бир жиҳатга эътибор қаратишни истардим. Мен ўз хоҳишим билан "Хўжанд"ни тарк этдим. Шартномамда шундай банд бор эди, ярим мавсумдан кейин менга бошқа таклиф бўлса, кетишим мумкин эди. Ўзим раҳбарият ва мураббий олдига кириб, вазиятни тушунтириб, кетмоқчи эканимни тушунтирдим.

Умуман олганда, Тожикистонда ҳам яхши футболчилар бор. Лекин футболи кучли эмас. Шароитлар ҳам ўртача. Масалан, "Истиқлол"дан ташқари, бошқа жамоаларнинг стадионларида прожектор муаммо. Ўйинлар 16:00 ёки 17:00да бошланади. Иссиқ ҳавода тўп тепишга тўғри келди. Бизнинг Суперлигада ўйинлар 20:00да бошланмоқда. Бундан ташқари, клубларнинг базаси йўқ. Агар ҳамма клубида барча имкониятлар бўлса, уларда футбол ўсади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика