RU

Последние новости

01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:01АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 0:0 (матнли трансляция)  3 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  19 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  2 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  0 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  1 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  20

"Динамо" Россия, Арманистон ва Қозоғистоннинг кўп карра чемпионларига қарши ўйин ўтказади Новости

"Динамо" Россия, Арманистон ва Қозоғистоннинг кўп карра чемпионларига қарши ўйин ўтказади

Суперлига-2026га якуний тайёргарлик босқичини Бирлашган Араб Амирликларида ўтказадиган "Динамо" жамоаси бир қатор номдор клубларга қарши майдонга тушади.

"Клуб матбуот хизмати 1-йиғинда бўлгани каби Дубайдаги 2-йиғинни ҳам тўлиқ ёритиб боришни режалаштирган.

Хусусан, 12 февраль куни 13 карра Арманистон чемпиони "Пюник" билан баҳс ўтказилса, 14 февралда Россиянинг 3 карра чемпиони "Локомотив" Москвага қарши майдонга тушилади. Яна икки кун ўтиб — 16 февралда эса Қозоғистоннинг 7 карра чемпиони "Астана" клуби "Динамо"га қарши ўйин ўтказади. 19 февралда эса 2025 йил Қозоғистон Премьер-лигасида 4-ўринни эгаллаган "Елимай" клуби кўҳна шаҳар жамоасининг Дубай йиғинидаги сўнгги рақибига айланади.

Ушбу баҳсдан кейин "Динамо" Ўзбекистонга қайтиб, Самарқандда ўтадиган Суперлига 1-тури доирасидаги "Навбаҳор"га қарши ўйинга ҳозирлик кўради", – дейилади хабарда. 

"Динамо"нинг БАА 2-йиғинидаги ўйинлари рўйхати (6–19 февраль):

9 февраль. Абу-Даби

"Динамо" – "Зенит" (Россия)

12 февраль. Дубай

"Динамо" – "Пюник" (Арманистон)

14 февраль. Абу-Даби

"Динамо" – "Локомотив" (Россия)

16 февраль. Дубай

"Динамо" – "Астана" (Қозоғистон)

19 февраль. Дубай

"Динамо" – "Елимай" (Қозоғистон)

Аввалроқ "Динамо" "Зенит" билан ўйнаши ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. 

Рейтинг: +6   

Комментарии

+2   
03 фев 18:32:30
Адам Рашидов
Хаммаси зу́р омад Динамога
+1   
03 фев 19:33:01
Farhod Uktamovich
Зур спаринг ракиблар. Омад Динамо Самарканд. . адашмасам МТЖ -миз хам БАА (ОАЭ) да шугуланди кучлирок спаринг ракиблар билан уйнамади ,
   
04 фев 09:20:38
Rasul Xasanov
Динамо охирги 2 йил уртоклик учрашувларида кучли ракиблар билан уйнамокда бу жамоани спарринг танлашда зур ишлаетганидан далолат ютсанг зурни ют ютказсанг зурга ютказ булмокда лигионерлардахам худди шунда хеч ким кутмаган жойдан уйинчилар келмокда арзон вичлардан яхши
   
03 фев 23:17:12
bahtierbeglie@gmail.com
Динамо яхши тайёргарлик куряпти гап йук. Кашкадарёлик мухлис.
   
03 фев 20:43:32
Akbar Umarov
Pyunik hamda Elimaylarni bemalol yutsa bo'ladi qolgan raqiblarga yutkazsalar kerak yanakim allohualam
   
03 фев 19:46:24
Адхамжон Низамов
Кучли ракиблар.Булар эканку, олга Динамо
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика