RU

Последние новости

08:09Месси Дембелени табриклади  0 07:44Хави АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  1 02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  110 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  11 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  21 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  13 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  42 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3

"Динамо" ўртоқлик ўйинида "Қизилқум"ни енгди Новости

"Динамо" ўртоқлик ўйинида "Қизилқум"ни енгди

Про лига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган Самарқанд жамоаси навбатдаги назорат баҳсида майдонга тушди.

Тошкентда ўтган баҳсда Вадим Абрамов шогирдлари Асрор Алиқулов мураббийлигидаги "Қизилқум"га қарши тўп тепди. Учрашувда навоийликлардан Жасур Холтўраев ва Салоҳиддин Турсунов тўп киритган бўлса, Самарқанд клубидан Францис Нарх дублга эришди, яна битта гол ҳимоячи Хуршид Убайдуллаев номига ёзилди.

Назорат ўйини

27 январь (жума)

"Динамо" – "Қизилқум" 3:2

Голлар: Францис Нарх 15', 60', Хуршид Убайдуллаев 55' – Жасур Холтўраев 5', Салоҳиддин Турсунов 80'

"Динамо": Фарҳод Раҳматов, Комил Шарофутдинов, Эркин Бойдуллаев, Хуршид Убайдуллаев, Бобур Мамадаминов, Абдужамол Исроилов, Жасур Қурбонов, Ҳазрат Турсунқулов, Элгужа Григалашвили, Францис Нарх, Баҳодир Насимов.

Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Козимов, Воҳид Оқбўтаев, Меҳриддин Мусурмонов. 

"Қизилқум": Жавоҳир Илёсов, Илҳом Ваҳобов, Самандар Шукуруллаев, Олег Толмасов, Авазбек Маматхўжаев, Муродбек Раҳматов, Ойбек Нурматов, Ислом Тошпўлатов, Даврон Анваров, Шерали Жўраев, Жасур Холтўраев.

Маълумот учун, "Динамо" навбатдаги ўртоқлик учрашувини 29 январь куни "Машъал"га қарши ўтказади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика