RU

Последние новости

08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  0 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланди  2 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  0 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  0 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   5 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   12 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  62 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  23 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  8 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5

Дилшод Каримов: "Пахтакор" яна ўз академияси тарбияланувчиларига тўлди" Новости

Дилшод Каримов: "Пахтакор" яна ўз академияси тарбияланувчиларига тўлди"

Бекободда "Металлург"га қарши ўйинда "Пахтакор" сафида 9 нафар академия тарбияланувчиси майдонга тушди.

Асосий таркибда Ҳожиакбар Алижонов (1997), Шаҳзод Азмиддинов (2000), Муҳаммадқодир Ҳамралиев (2001), Сардор Собирхўжаев (1994), Аббос Файзуллаев (2003) майдонга туширилди. Иккинчи таймда эса Пўлатхўжа Холдорхонов (2003), Беҳруз Асқаров (2003), Диёр Холматов (2002) ва Рустам Турдимуродов (2004) ўйинга қўшилди. Шунингдек, Шаҳзод Раҳматуллаев (2003) ва Абубакир Ашуров (2003) қайдномадан жой олди. Гувоҳи бўлганингиздек, жамоа кеча 20 ўйинчидан иборат қайдномада 11 нафар академия футболчисидан фойдаланди. 

"Мана секин биз истаган жамоа шаклланиб боряпти. Кеча қайд этилган натижа анчадан бери клубимизда бўлмаётганини айтишди. Хурсанд бўлдик, клуб яна ўз академияси тарбияланувчиларига тўлди", – деди жамоа раиси ўринбосари Дилшод Каримов.

Мутахассис сўзида давом этар экан, қуйидагиларни қўшимча қилди:

- Кўпчилик "Пахтакор"ни бошқа жамоалардан келган ўйинчилар эвазига тузилган жамоа дейишга уринмоқда. Фарруҳ Сайфиев, Элдор Суюнов, Одил Ҳамробеков, Санжар Қувватов, Сардор Рашидов, Азиз Турғунбоев ва Достон Ҳамдамов каби футболчилар қонида аллақачон "шерлар" қони оқяпти. Улар айнан бизнинг жамоага келиб янада ўсдилар. "Пахтакор" руҳияти уларнинг, кейинчалик МТЖнинг асосий таркиб ўйинчиларидан бирига айланишларига туртки бўлди. Бу футболчилар академиядан чиқаётган ёш авлодга ўзларининг бой тажрибаларини ўргатяптилар. Черан каби легионерга, менимча, Ўзбекистондаги исталган клуб муҳтож. Бугун қайдномадан 11 нафар футболчи ўрин олган бўлса, мақсадимиз яна икки йилдан кейин улар сонини 15-16 нафарга чиқариш. Бу борада U-21, U-19 ва академиянинг қолган ёшларига ҳомийлар ёрдамида эътиборни кескин оширганмиз. 

Максим Шацких ҳақида:

- Унинг яхши жиҳатларидан бири, клуб академияси тарбияланувчиларининг хизматларидан фойдаланаётгани. Аслида ҳар қандай ривожланаётган клуб, аввало, ўз академиясига эътиборни қаратиш керак.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика