Депай "Барса" билан шартномаси амалга ошмагани ҳақида: "Яқин келган эди. Улар қизиқишни сақлаб қолишлари мумкин"
08 окт 2020 16:18
Новости
Депай "Барса" билан шартномаси амалга ошмагани ҳақида: "Яқин келган эди. Улар қизиқишни сақлаб қолишлари мумкин"
"Лион" ҳужумчиси Мемфис Депай "Барселона"га ўта олмагани ҳақида гапирди.
"Ҳаёт давом этади. Ҳаммаси жуда яқин эди. Тафсилотларни очмайман, аммо трансферга тўсқинлик қилган баъзи қоидалар мавжуд эди. Аммо мен ҳамма нарсанинг сабаби бор деб ҳисоблайман.
Ҳозир бор эътиборимни "Лион"га қаратаман ва бу ерда яна муҳим ролни ўйнамоқчиман. Кўрамиз, воқеалар ривожи қандай кечаркин. Агар мен ўз ишимни қилишни давом эттирсам, "Барселона" қизиқишни сақлаб қолиши мумкин. Ҳозир эса мен қўшилиб олишим керак", - дейди Депай.
Эслатиб ўтамиз, Депай ёзги трансферлар ойнасида "Барселона"га ўтишга яқин эди, аммо якунда трансфер амалга ошмади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии