RU

Последние новости

12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  2 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  0 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  3 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  4 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  18 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  32 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  21 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  8 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  9 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  171 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  2 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1

Денис Коростиченко: "Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ёрдамим керак бўлган барча жабҳада кўмаклашишга тайёрман. "Локомотив" - "Олимпик" ўйинида ...га мухлислик қилдим" Новости

Денис Коростиченко: "Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ёрдамим керак бўлган барча жабҳада кўмаклашишга тайёрман. "Локомотив" - "Олимпик" ўйинида ...га мухлислик қилдим"

Championat.asia мухбири Николай Егоричев CAFA U-17 кубоги бошланиши арафасида Коростиченко билан суҳбатлашди.

"Локомотив" ва "Олимпик" жамоаларининг собиқ бош мураббийи Денис Коростиченко яқинда Ўзбекистон U-16 терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилиб, Сергей Чигодаевга ёрдам бермоқда. 

— Ўзбекистон U-16 терма жамоаси мураббийлар штабига қандай келиб қолдингиз?

Сергей Чигодаев билан кўп йиллардан бери танишмиз, бирга ишлаганмиз. Айтиш мумкинки, мураббий сифатида бирга улғайганмиз. У Ўзбекистон U-16 терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланиши биланоқ бирга ишлаш истаги пайдо бўлган эди, бироқ ўшанда мен "Олимпик"да фаолият юритардим. Бундан ташқари, терма жамоадаги, айниқса ўсмирлар жамоасидаги иш бироз беқарор — ҳар бир ярим–икки ойда бир марта йиғин ўтказилади, холос. Шу боис "Бунёдкор-Фарм"да доимий иш топдим ва ЎФА ҳамда Сергей Чигодаевнинг тавсияси билан пировардида Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ҳам таклиф этишди.

 Ўзбекистон U-16 терма жамоасидаги вазифаларингиз нималардан иборат? Кўпроқ жисмоний тайёргарлик устида ишлаш, машғулот жараёнида кўмаклашишдан иборатми ёки тактика бўйича ёрдам бериш?

Баъзан жисмоний тайёргарлик бўйича, баъзан таҳлил ишлари бўйича ёрдам бераман. Лекин, аслида, менинг ёрдамим зарур бўлган ҳар қандай жабҳада кўмаклашишга тайёрман.

 "Олимпик"дан кетганингиздан сўнг бош мураббий сифатида ишлаш учун таклифлар бўлганми? Эҳтимол, Суперлига ёки Про лига жамоаларидан?

Иккита таклиф бор эди, аммо шартлар бўйича келиша олмадик.

 Собиқ жамоаларингиз – "Локомотив" ва "Олимпик"ни кузатиб борасизми? Айниқса, улар яқинда ўзаро тўқнаш келишган эди.

Албатта! Ўзбекистон U-16 терма жамоаси машғулотларидан кейин ўша ўйинни томоша қилдик.

— Қайси жамоага кўпроқ мухлислик қилдингиз: "Локомотив" ёки "Олимпик"?

Бу ўйинда кўпроқ "Олимпик"га мухлислик қилдим. Чунки у ерда ёшлар бор ва бош мураббий Мирко Еличич, у билан бирга ишлаганмиз. Шахсан унинг учун ҳам мухлислик қилдим.

— Ҳозирда Ўзбекистон терма жамоасини бошқараётган Тимур Кападзе билан узоқ вақт бирга ишлагансиз. У сизни терма жамоа мураббийлар штабига таклиф қилмаганмиди?

Тимур Тоҳирович билан алоқада бўлиб турибмиз. У мени Ўзбекистон терма жамоасига чақирмади, чунки у ерда эски мураббийлар штаби (Сречко Катанецнинг ёрдамчилари) қолган эди. Аммо ҳозирча бу ҳақда ўйлашга эрта, энг муҳими — жаҳон чемпионатига йўл олиш масаласини ҳал қилиш.

Рейтинг:    

Комментарии

   
23 мая 11:48:18
umed rashidov04 James Rodriguez
Kelajagi bor murabbiy
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика