RU

Последние новости

14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  2 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  0 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  7 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  3 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  5 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  18 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5

Денис Коростиченко: "Бошқа баҳсларни умуман кузатмадик" Новости

Денис Коростиченко: "Бошқа баҳсларни умуман кузатмадик"

"Локомотив" - "Металлург" ўйинидан (3:1) сўнг "темирйўлчилар" устози Денис Коростиченко баҳс ҳақида фикр билдирди.



- Биринчи навбатда мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Йигитлар бу ғалабага муносиб эди. Буни узоқ кутган эдик. Аввалги ўйинлар, "Пахтакор" ва "Бунёдкор"га қарши учрашувларда ҳам яхши ҳаракат қилгандик. Бугун рақибдан устунроқ эдик. Улар ҳам ҳаракат қилишди, ҳимоядан ўйнаб, қарши ҳужумларни мақсад қилишганди. Жамоамиз бироз бўшашгандек бўлди, буни кейинроқ кўриб чиқамиз. Мавсум ҳамма учун якунланди, бироқ биз учун эмас. Яна битта ўйин ўтказишимиз керак. Унга тайёрланамиз. Навбатдаги баҳсда чемпионатдаги ўрнимизни сақлаб қолишга уринамиз.

- Параллел ўйинларни кузатиб боришда ҳаяжон босдими?

- Тўғрисини айтсам, бошқа баҳсларни умуман кузатмадик. Чунки бор эътиборни ўз ўйинимизга қаратдик. Учрашувдан кейингина бошқа учрашувлар натижасини кўрмоқчи эдик. Мен ҳам, Мирко ҳам сўраганимиз йўқ. Аммо телефони борлар ҳисобларни айтиб туришди.

- Жорий мавсумда "Локомотив" сафида 7 нафар футболчи чемпионатда дебют ўйинини ўтказди. Кейинги йил ҳам ёшларга эътибор қаратишда давом этасизми?

- Албатта. Академиямиздан ҳам яхши футболчилар етишиб чиқмоқда. Уларни тезда асосий таркибга кирита олмаймиз, чунки рухий ва жисмоний ҳолатни ҳам ҳисобга олиш керак. Бироқ ҳар қандай ҳолатда уларни қўллаб-қувватлаймиз. Айни дамда асосий вазифамиз Суперлигада қолиш. Агар жамоамиз лигада қолса асосий таркибдан кўпроқ ёшлар жой олиш мумкин.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика