Деку Чемпионлар лигаси етакчилари қайси жамоалар эканлигини айтди
05 ноя 2018 14:10
Новости
Деку Чемпионлар лигаси етакчилари қайси жамоалар эканлигини айтди
"Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси Деку жорий мавсум Чемпионлар лигаси ғолиблиги учун қайси жамоалар фаворитлигини айтди.
"Барселона" ва "Ювентус"да Месси ҳамда Роналду тўп тепади. Каталония клуби яхши ҳолатда бўлса, улар ҳар қандай совринга даъвогарлик қила олишади.
"Ювентус" Криштиану билан кўплаб ғалабаларга эришди. Менга Салоҳ тўп тепадиган "Ливерпуль" ҳам ёқади. "Бавария"ни диққат билан кузатганим йўқ, аммо бу йирик клуб. "Реал" ҳам кучлилар сафида.
Ҳеч кимни истисно қилмайман, аммо "Ювентус" ва "Барселона" асосий фаворитлар. Бир йил олдин ҳам шундай деган эдим, аммо "Реал" чемпиона бўлди" - дейди Деку.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Комментарии