RU

Последние новости

20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   0 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  80 19:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли транлсяция)  25 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  15 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  2 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  16 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  53 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38

Даврон Файзиев: "Бугун мураббий сифатида ютқаздим. Раҳбариятдан истеъфо сўрайман" Новости

Даврон Файзиев: "Бугун мураббий сифатида ютқаздим. Раҳбариятдан истеъфо сўрайман"

Про-лига 6-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Авваламбор, барчани ҳайит байрами билан табриклайман. Бугун ўз олдига юқори мақсад қўйган икки жамоа тўқнаш келишди. Мағлубият учун ҳеч бир футболчини айбламоқчи эмасман. Ўтган ўйиндан кейин раҳбариятга олдиндаги икки муҳим ўйинда ғалаба қозонмасак, менга рухсат беришларини сўрагандим. Балки дам олиш, бир оз чалғиш вақти келгандир. 

Бугунги ўйин ўтган йили Суперлигада "Сурхон" билан ўтган баҳсни эслатиб юборди. Ўша учрашувда ҳам худди шунақа воқеалар юз берганди.


- Мўмин Мелиевнинг алмаштирилиши юзасидан изоҳ берсангиз...

- Мелиев яхши ҳужучи. Бироқ, у буни майдонда ҳам исботлаши керак. Майдонга тушаётганда кўпроқ тўпсиз курашда ўйнашини айтгандим. Шунингдек, унинг ўрнига тушган Етовқўзиев ҳам мураббийни қониқтирадиган даражада ўйин кўрсатгани йўқ.

Шу ўринда бизни ҳамиша қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Улар ғалабаларга ҳақли.


- Рақибнинг қизил карточкаси жамоангизнинг зарарига ишлади десак бўладими?

- Шундай дейиш ҳам мумкин. Чунки, биз "Локомотив"нинг 10 киши бўлиб қолишига тайёр эмасдек кўриндик.


Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика