RU

Последние новости

17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  2 17:05​Про лига. "Олимпик" "ФарДУ" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  0 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  1 15:55Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди  2 15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  2 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  12 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0 12:46Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди  4 12:19"Насаф"нинг рақиби Қирол Кубоги 1/8 финалига йўл олди  3 11:53Усмон Дембеле: "Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди"  21 11:29"Бавария" ҳимоячиси "Реал"га ўтишни истамоқда  1

Дастлабки жиддий ўйин Новости

Дастлабки жиддий ўйин

Сайтимиз журналисти Шаҳбоз Беғамов Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Янги мураббийлар штабининг ишига хулоса берадиган дастлабки учрашув.

Хавфсираётган нуқта: Марказий ҳимоя.

Кўнгил тўқ нуқтамиз: Қанот ва ҳужум.

Доим барқарор ва танлов кенг нуқта: Ярим ҳимоя.

Ўйин аҳамият жиҳатдан Саудия Арабистони учун нисбатан муҳимроқ ва бу рақибга қўшимча босим беради. Айнан шундан ва уйдаги “деворларимиз” — мухлислар кўмагидан максимал фойдаланиш лозим.

Бугунги ғалаба гуруҳдаги вазиятни биз учун кескин юмшатади.

Рақибда ўйин сифати Осиё Кубогига нисбатан тушган. Бизда эса аксинча, ўсиш кузатилган.

Саудиянинг мудофаа чизиғида муаммолар етарли. Биз эса фақат қанот орқали ҳужумни кескинлаштиряпмиз. Агарда рақиб бу “нуқтамиз”ни зарарсизлантирса, унда марказ орқали йўл излашга тўғри келади. Марказдан ҳужум ташкил этишда эса ҳозирча мақтана олмаймиз.

Саудия Арабистони терма жамоасини ютишга бўлган иммунитет аввалдан шаклланган ва бу жамоани қандай ютишни биламиз. Шу боисдан ҳам ортиқча ҳавотир йўқ.

Ҳаво совуқ, лекин Ўзбекистон термасига далда бўлиш ва миллий жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун стадионни тўлдириш лозим.

Олға ва омад, Ўзбекистон!", - деб ёзади Шаҳбоз Беғамов телеграмдаги ўз каналида. 


Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика