RU

Последние новости

17:15"Реал" Родригога ўринбосар топиб қўйди  1 16:52"Одатда майдон ўзига келиши учун 6-8 ҳафта керак бўлади. Билим бўлмаса, бир зумда майдонни "ўлдириб қўйиш" мумкин" — агроном  5 16:32Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро". Превью  2 16:16Концертдан кейинги "Бунёдкор"  14 16:04Суперлига. 18-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 15:50Арда Гюлер Женнифер Лопезнинг концертига ташриф буюрди, Антуан Гризманн касбини ўзгартиради. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  8 15:30Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Превью  2 15:07"Қизилқум" собиқ футболчиси Сербия клубига қайтди  0 14:40"Челси" асосий ҳимоячиси машғулот вақтида жароҳат орттириб олди  4 14:12Россия октябрь ойида Эрон терма жамоаси билан ўйнайди  1 13:42"Тоттенхэм" асосий ярим ҳимоячисини узоқ вақтга йўқотди  0 13:14Расман: "Реал" собиқ ҳужумчиси "Алавес"га ўтди  0 12:45Жоан Гарсия — Марк-Андре тер Штеген даврига якун ясаб бериши кутилаётган дарвозабон билан яқинроқдан танишамиз  1 12:21Расман: Томас Парти "Вильярреал" футболчисига айланди  0 11:53Модрич "Реал"га қайтиши мумкин  2

Далер Шарипов: "Ўзбекистонлик олимпиячилар совринли ўрин учун кураша олишади" Новости

Далер Шарипов: "Ўзбекистонлик олимпиячилар совринли ўрин учун кураша олишади"

"Металлург" жамоасининг тожикистонлик иқтидорли футболчиси Далер Шарипов Суперлига биринчи давраси ва ундан олган таассуротлари ҳақида ўртоқлашди.

- Далер, биринчи давра якунланди. Бекобод жамоаси ҳозирда турнир жадвалининг сўнгги ўрнида ва Кубок баҳсларини ҳам эрта тарк этди. Ғалабалар учун нима етишмаяпти?

- Тўғри, биринчи давра жамоамиз учун омадсиз ўтди, кўплаб ўйинларда ғалаба қозониш имкони бўлди, лекин омадсизлик сабаб ғалабани қўлдан бой бердик. Биз футболчилар хар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз. Кубокда ҳам кучлар тенг кечган учрашувда пенальтилар сериясида "Сурхон" клубига имкониятни бой бердик.



- Жамоа лидерларидан бири Забиҳилло Ўринбоевнинг узоқ вақтлик жароҳатдан қайтиб, иккинчи даврада майдонга тушиши жамоага қулайлик яратадими ? 

- Албатта, Забиҳилло Ўринбоев жамоамиз етакчиси. Иккинчи даврада унинг майдонга қайтиши ҳужум чизиғимизда рақобатни оширади. Насиб қилса, жамоани бугунги оғир вазиятдан олиб чиқиб кетамиз.



- Тенгдошларингиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси вакилларининг Олимпиада ўйинларидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз ?

- Ўзбекистон U-23 терма жамоаси кучли футболчилар ва яхши мураббийлар штабига эга. Нафақат мен, балки бутун марказий Осиё давлатлари Ўзбекистонга мухлислик қилади. Айтиб ўтганимдек, бу футболчилар Олимпиадада яхши иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритишига, шунингдек, чемпион бўлишига ҳам ишонаман.


Фурқат Пўлатов суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика