RU

Последние новости

02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  2 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  6 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  3 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:43ЛаЛига. "Реал Овьедо" - "Барселона" баҳси асосий таркиблари маълум!  14 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  13 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  66 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  17 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3

Coca Cola Суперлигаси. Октябрь ойи лауреатлари Новости

Coca Cola Суперлигаси. Октябрь ойи лауреатлари

"Championat.asia" ижодий гуруҳи октябрь ойининг энг яхшиларини аниқлади.



Ой дарвозабони - Абдувоҳид Неъматов
Қаршининг "Насаф" клуби сентябрь ойида бешта ўйин ўтказди. Жамоа дарвозабони Абдувоҳид Неъматов эса 4та ўйинда майдонга тушди ва атиги битта гол ўтказиб юборди холос. Посбон ўзининг ишончли ҳаракатлари билан жамоа ғалабаларига муносиб ҳисса қўша олди. Шу боис Абдувоҳид Неъматов championat.asia талқинига кўра октябрь ойининг энг яхши дарвозабони деб топилди. Эътиборлиси сентябрь ойида ҳам Неъматов энг яхши посбон бўлганди. 

Абдувоҳид Неъматов октябрь ойида ўтказган ўйинлари:

"Машъал" 4:1
АГМК 2:0
"Металлург" 2:0
"Қўқон-1912" 1:0




Ой голи - Марко Станоевич

"Насаф" ярим ҳимоячиси Марко Станоевич АГМК билан баҳсда ажойиб гол уришга муваффақ бўлди. Футболчи чамаси 30 метрлардан белгиланган жарима тўпини тўғри дарвозага йўллади ва чиройли гол муаллифига айланди. Championat.asia талқинига кўра, Марко Станоевич октябрь ойидаги энг чиройли гол муаллифига айланди.





Ой футболчиси - Бобир Абдихолиқов

Қаршининг "Насаф" клуби ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов сўнгги ойларда жуда ажойиб ўйин намойиш этмоқда. Октябрь ойида футболчи 5та ўйинда майдонга тушиб 4та гол уришнинг уддасидан чиқди. Бобир Қашқадарё дербиси мақомидаги "Машъал" билан баҳсда дублга эришган, Бекободда "Металлург"га гол урган ва жуда муҳим баҳсда "Қўқон-1912" дарвозасини ишғол қилди. Championat.asia талқинига кўра Бобир Абдихолиқов октябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.




Ой мураббийи - Шота Арвеладзе
Кузнинг иккинчи ойида "Пахтакор" Суперлигада 4та ўйин ўтказди ва 4та ғалабага эришди. "Шерлар" рақиб дарвозасига 15та гол уриб, 2та гол ўтказиб юборишди. "Пахтакор" дастлаб "Қизилқум"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Сўнгра "Сўғдиёна" таслим қилинди - 2:0. Кейин Термизда "Сурхон" йирик ҳисобда тор-мор этилди - 6:0. Ниҳоят ой охирида Муборакда "Машъал" таслим қилинди - 4:1. Жамоа бош мураббийи Шота Арвеладзе ҳақли равишда championat.asia талқинига кўра октябрь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди.

Октябрь ойида "Пахтакор" ўтказган ўйинлар:
"Қизилқум" 3:1
"Сўғдиёна" 2:0
"Сурхон" 6:0
"Машъал" 4:1

П.С. АГМК ва "Бунёдкор" билан ўйинлар ноябрь ойида бўлиб ўтди.


Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика