RU

Последние новости

11:53Подольски 39 ёшида фаолиятини якунлади. Хайрлашув ўйини Кёльнда 50 000 мухлис қаршисида бўлиб ўтди  0 11:20"Ювентус" ёзда Влаховични сотиши мумкин, нега?  0 10:50Баҳром Ҳайдаров: "Биринчи навбатда узоқ кутилган ғалаба билан барчани табриклайман"  0 10:16Ҳарри Магуайр қишда жамоани тарк этaди. МЮ футболчига нарх қўйди  3 09:44Алексей Евстафеев: "Бундай учрашувларда мағлуб бўлиб аламли"  3 09:10"Барселона" етакчиси жароҳат олди  1 08:37Бугун ёшларимиз Аргентинага қарши иккинчи учрашувини ўтказади  2 08:03Вадим Абрамов: «Нотўғри ўйнадик, кетма-кет икки ўйинда ҳам одатдаги ўйинимизни кўрсата олмаганимиз мени кўпроқ безовта қилади»  3 07:29Теннис афсонаси "Реал Мадрид" президенти бўлмоқчи  2 01:46Ўзбекистон терма жамоасининг шанба кунги машғулоти  5 01:42Миллатлар лигаси. Испания, Португалия, Сербия, Руминияда ғалаба, Беларусь ва Шимолий Ирландия нурсиз дуранг ўйнади  10 01:31"Ливерпуль" туркиялик футболчига қизиқмоқда  2 00:49"Хвича икки йилдан сўнги Англия ёки "Реал"га йўл олади. Бошқалар унинг учун тўлай олишмайди"  4 23:28"Ал Ҳилол" келаси йили Винисиус Жуниорни харид қилмоқчи  6 22:57Миллатлар лигаси. Хорватия ўз уйида ғалабага эришди, Болгария — Люксембург ўйинида 11та сариқ карточка кўрсатилди  6

Coca Cola Суперлигаси. 17-тур лауреатлари Новости

Coca Cola Суперлигаси. 17-тур лауреатлари

Coca Cola Суперлигада 17-тур беллашувлари бўлиб ўтди.

Сайтимиз ўз анънасига содиқ қолган ҳолда тур лауреатларини аниқлади. 


"Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов якунланган турда "Навбаҳор" билан сафардаги баҳсда ажойиб ўйнади. "Лочинлар"нинг кўплаб ҳужумлари ва зарбаларидан кейин Неъматов жамоасини голлардан қутқариб қолди ва ҳақли равишда championat.asia талқинига кўра 17-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.




"Андижон" ярим ҳимоячиси Абдулло Олимов "Бухоро" билан баҳсда ажойиб гол уришга муваффақ бўлди. Белгиланган жарима тўпини Олимов чиройли тарзда рақиб дарвозасига йўллади. Шу тариқа Абдулло Олимовнинг голи Championat.asia талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.




Турнинг қизиқарли ўйинларидан бири Бекободда бўлиб ўтди. Унда "Металлург" "Локомотив"ни қабул қилди. Кескин курашларга бой ўтган баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Шу куни ўз туғилган кунини нишонлаган "темирйўлчилар" сафида Темурхўжа Абдухолиқов жуда ҳам фаол ўйнади. Дастлаб Махарадзенинг голида иштирок этган ҳужумчи, иккинчи таймда бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўллади. Шу боис Championat.asia талқинига кўра Темурхўжа Абдухолиқов 17-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Бу тур Андижонда аутсайдерлар ўртасидаги тўқнаш бўлди. Айтиш мумкин бўлса олти очколик баҳсда Бахтиёр Ҳамидуллаев бошчилигидаги "бургутлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Эътиборлиси "Андижон" бу мавсумда ўзининг дастлабки ғалабасини айнан 17-турга келиб қўлга киритди. Ҳужумчи сифатида Андижон футболи афсонасига айланган Ҳамидуллаев энди мураббий сифатида шунга ҳаракат қилишни бошлади. Championat.asia талқинига кўра Бахтиёр Ҳамидуллаев 17-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

 


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика