Coca Cola Суперлига. "Бухоро" - "Машъал" учрашуви Қаршида бўлиб ўтади
27 ноя 2020 16:12
Новости


Coca Cola Суперлига. "Бухоро" - "Машъал" учрашуви Қаршида бўлиб ўтади
Хабарингиз бор, “Бухоро” спорт мажмуасида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани боис “Бухоро” жамоаси жорий йилги мавсумда ўз уй учрашувларини Муборакдаги Баҳром Вафоев номидаги стадионда ўтказиб келмоқда.
Coca Cola Суперлига 25-тури доирасида бухороликлар стадион мезбони “Машъал” жамоасига қарши баҳс юртишини инобатга олиб, спорт принципларига амал қилиш мақсадида мазкур беллашув Қаршидаги “Марказий” стадионга кўчирилди.
Маълумот учун, “Бухоро” – “Машъал” баҳси 29 ноябрь соат 14:00 да старт олади.
Похожие новости
12:55
"Пахтакор" пенальтилар сериясига кўра "Динамо"дан устун келиб, финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ 0
12:01
Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Жамоалар ярим финалга шунчаки келиб қолмаганини исботлай олишди" 3

Комментарии