RU

Последние новости

12:10Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди  0 11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  1 10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  1 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  3 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  2 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  3 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  6 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  5 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  0 07:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" — "Машъал" 3:1  1 07:32Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита ярим финалчи аниқланади  6 02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  6

Coca-Cola Students cup совриндорларини ташкилотчилар совғаси кутади — ЎзПФЛ Новости

Coca-Cola Students cup совриндорларини ташкилотчилар совғаси кутади — ЎзПФЛ

Олий таълим, фан ва инновациялар ҳамда Ички ишлар вазирликлари билан ҳамкорликда ташкил этилаётган Coca-Cola Students cup мусобақаси 29 апрель куни старт олади.

Унда пойтахт ҳамда Тошкент вилояти олий таълим муассасалари жамоаларининг иштирок этиши кўзда тутилган. 

Икки йил аввалги мусобақада бўлгани каби жорий мавсумда ҳам совриндорлар қаторидан жой олган жамоалар талабаларини совғалар кутади. Мусобақа низоми бўйича ҳар бир иштирокчи жамоа 12 нафар талаба, бир нафардан мураббий ҳамда жамоа учун жавобгар шахсни рўйхатдан ўтказади. Шундан келиб чиқиб, 14 нафар рўйхатдаги шахс эҳтимолий муваффақият учун рағбатлантирилади.

Coca-Cola Students cup мусобақасини кучли учликда якунлаган жамоанинг ҳар бир аъзосига велосипед тақдим этилади. 2-ўрин соҳибларини Смарт телевизорлар, ғолибларнинг ҳар бирини эса ноутбук кутади. Шунингдек, мусобақа тўпурари учун махсус соврин бор. 

Лига иштирокчи жамоаларни рўйхатдан ўтказишни бошлаган бўлиб, бу ҳақда қўшимча маълумотлар бериб борилади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика