RU

Последние новости

19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  0 19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  7 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  1 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  3 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК 3:0 (матнли трансляция)  12 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  16 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0

Cияваш Ҳақназарий — "Навбаҳор" ўйинчиси! Новости

Cияваш Ҳақназарий — "Навбаҳор" ўйинчиси!

Ўтган мавсумни ОКМКда ўтказган эронлик ярим ҳимоячи Сияваш Ҳақназарий "Навбаҳор" сафига ўтди.

"Эронлик тажрибали ярим ҳимоячи Сияваш Ҳақназарий “Навбаҳор” билан шартнома имзолади.  

Ҳақназари 1995 йил, 3 августда Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида Эроннинг "Персеполис" (Теҳрон, 2012-2014 йиллар),  "Малаван" (Энзели, 2015-2017 йиллар), АҚШнинг "ОКСК академия" (2014-2015 йиллар), "ОК Блуес" (2015 йил), Украинанинг "Скала" (2017 йил), "Волинь" (Луцк, 2018-2021 йиллар), ва Ўзбекистоннинг ОКМК (Олмалиқ, 2022-2023 йиллар) жамоаларида ўйнаган.

Шунингдек, Эроннинг U-15, U-17, U-20 терма жамоаларида ҳам тўп тепган.   

Эронлик футболчи якунланган мавсумда олмалиқликлар таркибида барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урган ҳолда, 5 та голга ассистентлик қилди.  

Биз Сияваш Ҳақназарийга "Навбаҳор"даги фаолиятида омад ёр бўлиб, чиройли ўйинлари ҳамда голлари билан "лочинлар"нинг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз", — дейилади клуб хабарида.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика