RU

Последние новости

15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 15:25"Брентфорд" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  2 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  6 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  4 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  10 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  13 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  8 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  1 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  19 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  7 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  3

Чемпионлар Лигасининг илк ўйинидаёқ сенсация! Тухелнинг кетишига сабаб бўлган "Челси"нинг аутсайдерга қарши ўйиндаги мағлубияти Новости

Чемпионлар Лигасининг илк ўйинидаёқ сенсация! Тухелнинг кетишига сабаб бўлган "Челси"нинг аутсайдерга қарши ўйиндаги мағлубияти

Тухель жамоаси Загребда "ёниб кетди".

Узоқ кутилган Чемпионлар Лигаси қайтди. 1-турни Загребнинг "Динамо" ва "Челси" жамоалари ўртасидаги ўйин очиб берди. Фаворит яққол аён эди, аммо натижа максимал даражада кутилмаган бўлди. Илк ўйин — ва бирдан сенсация!




"Челси" ўйинда тезлик билан тўпни назорати остига олди, аммо иккита муаммо пайдо бўлди. Биринчидан, Томас Тухель жамоаси вазиятлардан фойдалана олмади. Раҳим Стерлинг гол уриши мумкин эди, Пьер-Эмерик Обамеянг эса ассист қайд этиш учун ажойиб позицияда эди. Аммо, ҳеч нарса ўхшамади.



Иккинчи муаммо: "Динамо" учун бундай сценарий сюрприз бўлмади. Загреб жон деб иккинчи рақам бўлиб ўйнади ва камдан-кам қарши ҳужумларга қочди. Илк бор тўлиқ олдинга чиқиш голга олиб келди: Мислав Оршич майдон марказида муаммосиз Уэсли Фофанадан қочиб кетди ва Кепа Аррисабалагани ожиз қолдирди. Айтганча, "Челси" бир ҳафта олдин Фофана учун 80 млн евро тўлади.



Гол "Динамо"ни дадилроқ қилди. Қарши ҳужумлар кўпайди, аммо асосийси — Загреб доим уларни зарбагача етказди, аммо "Челси" рақиб жарима майдончаси атрофида "овора бўлиб юрди". Якунда биринчи тайм ғалати статистикани тақдим этди: тўп меҳмонларда бўлди (66 фоиз), аммо мезбонлар кўпроқ ва яхшироқ тепишди (зарбалар бўйича 4:3, 2:1 — аниқ зарбалар).


Иккинчи тайм "Челси"нинг узоқ кутилган голи билан бошланди, аммо яна муваффақиятсизлик: Бен Чилуэлл Обамеянгга пас беришидан олдин офсайдда эди.


→ СИ "Челси"нинг "Загреб"га голини бекор қилди. Офсайдни ярим автоматик аниқлаш — ушбу ЧЛ учун янгилик



Лондонликларнинг кейинги ўйинига ишонч қўшилмади. Загреб дадил жавоб берди ва 56-дақиқада "Челси"нинг аҳволини деярли ҳалокатли ҳолатга келтирди: Стефан Ристовски "пушка"ни ижро этди, аммо Кепа тўпни дарвоза устунига йўналтиришга эришди.


Тайм ўрталарига келиб "Челси" ниҳоят "Динамо" устидан тўлиқ устунликни қўлга олди. Тухель бир неча ўзгаришлар амалга оширди, ҳужумни янгилади ва вазиятлар кўпайди. Асосий вақт тугашига бир неча дақиқа қолганда Рим Жеймс штангани "пойлади".


"Челси" ушбу ўйинда ёмон ҳаракат қилди, аммо сенсацион мағлубиятдан қутулиш учун барибир имкониятлар бор эди. Ҳакам асосий вақтга сахийлик билан саккиз дақиқа қўшди ва "Динамо"ни "қийнаб қўйди". Мезбонлар икки дақиқада ўз жамоаси майдонларига киравершда қоида бузишди. Икки ҳолатда ҳам тўп ёнига Хаким Зиеш келди... ва бир марта ҳам тўпни девордан ўтказа олмади. Якун — 1:0.



Илк ўйинда аутсайдердан учралган мағлубият Томас Тухелнинг "Челси"дан истеъфога чиқарилишига сабаб бўлди.


Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика