"Челси" "Реал" дарвозабонига қизиқиш билдирмоқда
21 ноя 2024 11:21
Новости
"Челси" "Реал" дарвозабонига қизиқиш билдирмоқда
Журналист Хорхе Пиконнинг сўнгги хабарига кўра, "Реал" ўзининг "Кастилья" жамоаси иқтидорли дарвозабони Фран Гонсалесга тўлиқ ишонади.
Гарчи у ёш ўйинчига хос бўлган бир нечта хатоларга йўл қўйган бўлса-да, улар буни 19 ёшли футболчининг юқори даражаларга эришмоқчи бўлган ривожланишининг бир қисми деб билишади. Гонсалесга бошқа клублар қатори "Челси" ҳам катта қизиқиш билдирмоқда. Бироқ ёш дарвозабон "Реал"да ўйнаш орзусини рўёбга чиқариш истагини билдирди.

Клуб унга "Кастилья"нинг асосий дарвозабони вазифасини юклади ва уни асосий жамоа машғулотларига киритди. Мадридликларнинг фикрича, у асосий жамоага кириш ва келажакда уларнинг асосий дарвозабони бўлиш учун яхши имкониятга эга.
"Реал" бир неча йиллик шартномаси бўлган ўйинчини сотиш ҳақида ўйламаяпти.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии