RU

Последние новости

13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  0 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  3 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  17 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  5 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   4 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  44 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  2 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3

"Челси" Канте билан шартнома борасида келиша олмаяпти. У ёзда текинга кетиши мумкин Новости

"Челси" Канте билан шартнома борасида келиша олмаяпти. У ёзда текинга кетиши мумкин

"Челси" таянч ярим ҳимоячиси Н'Голо Канте билан янги келишув борасида келишувга эриша олмаяпти.

Канте билан янги шартнома бўйича музокаралар 2021 йилда бошланган. "Челси"нинг аввалги раҳбарияти ярим ҳимоячига "3+1" тузилмаси бўйича шартнома таклиф қилган, бироқ Буюк Британия ҳукумати Роман Абрамовичга нисбатан санкциялар киритгач, музокаралар тўхтатилган.

"Кўклар" янги раҳбарияти август ойида Н'Голога "2+1" схемаси бўйича янги шартномани оғзаки равишда таклиф қилган. Айни дамда ярим ҳимоячи бу вариантга рози эмас, чунки у узоқроқ муддатга мўлжалланган битимга имзо чекмоқчи, дея хабар беради "The Athletic".

31 ёшли франциялик футболчи музокараларда муваффақиятга эришилмаса, келаси ёзда клубни текинга тарк этади.

Ушбу ёзда "Челси" 33 ёшли ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг билан "2+1" кўринишида келишув имзолаган бўлса, июль ойида Кантенинг тенгдоши Калиду Кулибали билан тўрт йиллик шартнома тузилган эди.

"Кўклар" собиқ бош мураббийи Томас Тухелнинг фикрича, Канте олган жароҳатлар сони клуб раҳбариятида шубҳа уйғотади. Хавбек жорий мавсумда "Челси"нинг мавжуд 7 та ўйинидан 5 тасини ўтказиб юборди.

Канте Лондон клубида анча машҳур, шунинг учун улар у билан шартномани узайтиришни исташади. Футболчи ҳам бу жамоада ўйнаёётганидан жуда хурсанд – Н'Голо фаолиятини "Челси"да якунлашга тайёр. Аммо бунинг учун томонлар шартнома бўйича музокаралар олиб боришда муроса топишлари керак бўлади.

Қайд этилишича, Англиянинг икки клуби, шунингдек, Испания, Германия ва Франция жамоалари таянч ярим ҳимоячиси атрофидаги вазиятни кузатиб боришмоқда.

Канте "Челси"да 2016 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Клуб билан у АПЛ, Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси, Европа Суперкубоги, Англия Кубоги ва клублар ўртасидаги ЖЧда ғолиб чиққан.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика