RU

Последние новости

14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  0 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  0 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  0 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  2 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  3 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  0 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  2 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  4 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  4 11:00"Барселона" Ямалга тақиқ қўйди  18 10:39Мурод Исмоилов: “Кубок финалида ҳамма нарса бўлиши мумкин”  0 10:18Александр Мерзляков: "2010 йилги "Бунёдкор"га қарши кубок финалини эсимдан чиқара олмайман, бугун нима бўлишини якунда биламиз"  2 09:55Винисиус "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  8 09:24Ўзбекистон Кубогини кетма-кет 2 марта ютган мураббийлар. Хомяков бугун улар сафига кирадими?  3 09:02Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг қисқача фикр билдирди  12

“CAFA U-17 Championship 2025” бошланмоқда Новости

“CAFA U-17 Championship 2025” бошланмоқда

Бугун Ўрта Осиё мамлакатлари ўртасидаги CAFA U17 мусобақаси старт олади.

Мусобақада Сергей Чигодаев бошчилигидаги Ўзбекистон U16 терма жамоаси иштирок этмоқда. Куни кеча қуръа ташлаш маросими ўтказилди ва иштирокчилар уч нафардан икки гуруҳга бўлинишди. Ўсмирларимиз "А" гуруҳида Қирғиз Республикаси ва Эронлик тенгқурлари билан плей-офф босқичи йўлланмаси учун кураш олиб боришади.



Ўтган йилги мусобақа

Хабарингиз бор, CAFA мусобақалари бир неча йиллардан буён Тожикистон пойтахти Душанбеда ўтказилиб келаётган эди, аммо жорий йилги мусобақа юртимизда ўтказилмоқда. 2024 йилги турнирда ўсмирларимиз Туркманистон ва Эрон терма жамоаларини бир хил 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олишган эди. Финалда баҳсида эса Афғонистонлик ўсмирлар терма жамоамизни 0:1 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритишган эди.



Бош мураббий қандай фикрда?

Ўсмирлар терма жамоамиз бош мураббийи кечаги матбуот анжуманида мусобақа стартидан аввалги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мусобақада қатнашадиган терма жамоаларни бу ерда кўриб турганимиздан хурсандмиз. CAFA турнири Осиё Кубогига тайёргарлик жараёнида муҳим аҳамият касб этади. Бу нафақат биз балки қолган жамоалар учун ҳам фойдали мусобақа бўлиши табиий. Олдинда бизни қизиқарли ва муросасиз ўйинлар кутмоқда. Ҳамма жамоаларга омад тилаб қоламан",- дейди Сергей Чигодаев.


Таркиб 

Бош мураббий томонидан йиғинга жалб этилган футболчиларнинг рўйхати билан танишинг:

Дарвозабонлар: Олим Шомуратов ("Пахтакор"), Денис Журавлев ("Пахтакор"), Платон Дольский ("Локомотив").

Ҳимоячилар: Абубакир Раҳимов ("Одил Аҳмедов ФА"), Даврон Толқинов ("Оқ-тепа"), Асадбек Абдуалиев ("Пахтакор"), Суннат Ибрагимов ("Пахтакор"), Миржамол Анваров ("Одил Аҳмедов ФА"), Афзал Жумабоев ("Бунёдкор"), Нурмуҳаммад Ўктамов ("Пахтакор"), Муҳаммадазиз Рўзибоев ("Бунёдкор").

Ярим ҳимоячилар: Согинч Марупов ("Наманган ФА"), Амирхон Эркинов ("Одил Аҳмедов ФА"), Фарруҳ Ҳайитмуродов ("Пахтакор"), Ислом Равшанов ("Пахтакор"), Ҳумоюн Синдаров ("Одил Аҳмедов ФА"), Миркомил Муродов ("Бунёдкор"), Ҳусан Отабеков ("Локомотив"), Жаҳонгирмирзо Ўктамбоев ("Бунёдкор"), Одилхон Орифхонов ("Одил Аҳмедов ФА").

Ҳужумчилар: Билол Қурбонов ("Пахтакор"), Суҳроб Садиржонов ("Пахтакор"), Аҳрорбек Равшанбеков ("Андижон ФА"), Лазиз Абдураимов ("Зомин"), Рустам Алиев ("Сурхон").



Чемпионлар издоши

Апрель ойида U17 Осиё чемпионати Саудия Арабистонида ўтказилган эди ва якунда терма жамоамиз олтин медалларни қўлга киритган эди. Исломбек Исмоилов жамоасининг издошлари CAFA мусобақасида иштирок этадиган таркиб бўлади. Улар кейинги йили  U17 Осиё чемпионатида иштирок этишади. Шунингдек, айнан ушбу авлод 2032 йилги Олимпия ўйинлари саралашида иштирок этадиган таркиб ҳисобланади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика