RU

Последние новости

02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  21 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  3 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  7 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  4 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  14 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  6 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  69 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  18 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3

“CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақаси олдидан матбуот анжумани ташкил этилди Новости

“CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақаси олдидан матбуот анжумани ташкил этилди

Эртадан пойтахтимизда Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан ўтказилувчи “CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақаси старт олади.

Мазкур турнирда 15 ёшгача бўлган қизлардан иборат 4 та юрт терма жамоалари иштирок этишади.

“CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақасида Ўзбекистон, Эрон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Бугун мусобақа олдидан иштирокчи терма жамоалар бош мураббийлари иштриокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Илҳом Ҳанжариев (Ўзбекистон)
– Турнир юқори савияда ташкил этилишига ишонаман. Бундай форматдаги турнир эса илк маротаба ўтказилмоқда ва ўйлайманки, бу яхши қарор. Биз мусобақага муносиб тайёргарлик кўрдик. Барча иштирокчи жамоаларга омад тилайман.



Замир Иргебаев (Қирғизистон) – Ушбу турнирга жамоамизга зарур бўлган барча қизларни жалб этишга ҳаракат қилдик. Мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик. Умуман, барча иштирокчилар тажриба ва маҳоратли жамоалар ва учрашувлар қизиқарли тарзда кечади. Барча иштирокчиларга омад ва ўйлайманки кучли жамоа ғалаба қозонади.



Зебо Гасимова (Тожикистон) – Ушбу турнир биз учун тажриба майдончаси. У футболчи қизларга келгуси фаолияти учун замин яратади. Очиғи, турнир олдидан бироз қийин вазиятга дуч келдик. Қизларни жамоа йиғинларига ва турнирларга олиб кетиш борасида бизда вазият бироз қийин. Аммо, жараён ижобий ҳал этилди. Ҳозирда барча имкониятларни ишга солиб, қизларни саралаб олишга ҳаракат қиламиз.




Шоди Ҳамини (Эрон) – Турнир юқори савияда ўтказилишига шубҳам йўқ ва Ўзбекистон мезбонлик учун яхши танлов. Олдимизда 16 ёшлилар ўртасида расмий мусобақа бор. Ушбу турнир орқали расмий мусобақаларга тайёргарлик кўрамиз. Барчага омад тилайман. Умид қиламанки, турнир жамоалар учун фойда ва ижобий натижалар олиб келади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика