RU

Последние новости

22:19Дисквалификация муддати қисқарган Поль Погбанинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  0 21:38Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" машғулот базасида баланд девор қурдирди. У машғулотларини бегона кўзлардан беркитмоқчи  4 21:10Жозе Моуринью Арда Гюлерни жамоасига олиб келмоқчи  1 20:47Россия термаси октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўйин ўтказмайди. Ўйинчилар очиқ машғулот ўтказиб, клубларига қайтишади  5 20:21Расман: "Сўғдиёна" жамоанинг асосий ўйинчиси билан шартномани узайтирди  4 19:56Англия футбол ассоциацияси Пакетани футболдан умрбод четлатишга чақирмоқда  3 19:31Шайхлар "Сент-Жеймс Парк" стадионини реконструкция қилиш учун 1 млрд фунт сармоя киритади  0 19:02Нико Уильямс жароҳати сабаб Испания терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  0 18:39Ўзбекистон МТЖ Эронга қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  17 18:21"Футбол олами". Фарғонадаги "Аср финали" қандай ўтди?   9 18:13Аббос Файзуллаев: "Таркибимиздаги барча футболчилар ўз чемпионатларида яхши формага кириб олишди. Бу бизга анча қўл келади"  3 17:39ПСЖда можаро: футболчилар Луис Энрикенинг тактикасидан норози  1 17:12Сердар Азмун: "Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги маротаба бизга жиддий муаммо туғдирганига 12 йил вақт бўлди"  44 16:58Икки турда максимал натижа: Эрон устидан тарихий ғалабага эришамиз(ми)?  10 16:36"Барселона" Войцех Шенснини Чемпионлар Лигаси учун рўйхатдан ўтказди  2

Бухорода янги ташкил этилган "Нурафшон" клуби Биринчи лигага йўл олди Новости

Бухорода янги ташкил этилган "Нурафшон" клуби Биринчи лигага йўл олди

Шу кунларда Бухоро шаҳрида Биринчи лигага ўтиш турнири бўлиб ўтмоқда.

Мазкур турнирда худудий футбол ассоциациялари томонидан ташкил этилган 2-лига ва вилоят кубоги мусобақалари орқали етиб келган жами 12 та жамоа иштирок этмоқда. Регламентга кўра, ўтиш турнирининг финалига йўл олган жамоалар янги мавсумдан бошлаб Биринчи лигага йўл олишлари белгилаб қўйилган. 

Бугун мазкур мусобақанинг ярим финал босқичи ўйинларига старт берилди ва Бухоро шаҳрининг "Нурафшон" клуби Сирдарё вилоятининг "Гулистон" жамоасини пенальтилар сериясига кўра мағлуб этиб, финалга йўл олди. 

2022 йилда ташкил этилган "Нурафшон" клубининг ўтиш ўйинларидаги натижалари қуйидагича бўлди:

Гуруҳ босқичи

"Нурафшон" - "Цементчи" 0:0

"Лочин" - "Нурафшон" 0:6



Чорак финал

"Нурафшон" - "Истиқлол" 4:1


Ярим финал

"Гулистон" - "Нурафшон" 0:0 (пенальтилар бўйича – 4:5)



Қайд этилган натижаларга кўра, Бухоро шаҳрида ташкил этилган "Нурафшон" клуби янги мавсумдан Биринчи лигада ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.



Жамоа номи: "Нурафшон"

Ташкил топган йили: 2022

Бош ҳомий: Бухоро шаҳар ҳокимлиги

Клуб президенти: Жамолиддин Носиров

Клуб бош директори: Азимжон Холов

Жамоа бош мураббийи: Комилжон Самиев

Ёрдамчи мураббийлар: Дилшод Сахатов, Равшан Самадов

Шифокорлар: Акбар Мирзаев, Ислом Бобоқулов

Мусобақанинг финал учрашуви 13 декабрь куни бўлиб ўтади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика