RU

Последние новости

17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  2 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  5 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  10 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  13 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  38 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  13

“Бухоро” стадиони футбол учрашувларини қабул қилишга тайёр Новости

“Бухоро” стадиони футбол учрашувларини қабул қилишга тайёр

Кеча — 11 апрель ЎзПФЛ ишчи гуруҳи Бухорода бўлиб, марказий стадион ҳолатини ўрганди.

Кейинчалик, Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаевни қабул қилиб, “Бухоро” футбол клубидаги муаммолар ва уларнинг ечими борасида суҳбатлашди. Шунингдек, кечга яқин Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи раҳбари Акбар Фозилов билан учрашув бўлиб ўтди ва унда клуб келажаги борасида, шу кунгача йўл қўйилган хато ва камчиликлар юзасидан фикр алмашилинди. 

“Бухоро” стадиони майсаси билан боғлиқ муаммолар ҳал бўлавермагач, соҳанинг асл мутахассислари жалб қилинди. Ўрганишлар натижасида дренаж тизими, суғориш механизми ҳамда майса парвариши борасида қатор муаммолар аниқланди. Шундан келиб чиқиб, уларнинг барчаси тўғри йўналишга тушиб олиши учун иш бошланди. Қайд этиш керак, “Бухоро” стадионининг ҳозирги иш билан ўз вақтида “Насаф”, “Навбаҳор каби стадионлар майсаси билан шуғулланган, “Турон”, “Жар” каби стадионлардаги ишларга маслаҳатчи сифатида ёрдам берган мутахассислар шуғулланди. 

Майса 25 апрелга қадар тўла тайёр бўлади. Шундан келиб чиқиб, 29 апрель куни бўлиб ўтадиган Про лига 6-туридаги “Бухоро” — “Хоразм” беллашувини асосий аренада ўтказиш масаласида келишиб олинди. Айни вақтда ҳокимият вакиллари стадионни учрашувга тайёрлаш борасидаги қолган ишларни давом эттирмоқда.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика