RU

Последние новости

08:08Гвардиола Чемпионлар лигасида қайси жамоага тўқнаш келишни истамаслигини айтди  8 07:31ЖЧ-2026 Саралаш. Бугун БААга қарши майдонга тушамиз  6 06:01Ёрқин Назаров: "БАА ақлли жамоа, ғалаба қозонмаслик мундиал вазифасини қийинлаштиради"  7 01:56Миллатлар лигаси. "Сўғдиёна" футболчиси иштирок этган баҳсда Уэльс зафар қучди, Украина дурангга рози бўлди ва бошқа натижалар  1 01:47Миллатлар лигаси. "Гигантлар тўқнашуви"да немисларнинг қўли баланд келди  3 01:44Миллатлар лигаси. Коло Муанининг голлари Францияга Бельгия устидан ғалабани тақдим қилди  0 01:40Миллатлар лигаси. Италия Исроилни йирик ҳисобда таслим қилди  6 01:21Гюндоган, Мюллер ва Нойер терма жамоа билан хайрлашишди  1 01:11Шченсни: "Мен қўрққан ягона футболчи Месси бўлган"  0 00:40Суперлига бош директори: "ЧЛнинг янги формати ўзини оқламаяпти"  5 22:56"Реал" "Байер"нинг 40 млн. евролик футболчисини сотиб олмоқчи  0 22:27ФФФ бренд ҳамкори: "Мухлислар Мбаппени ёқтиришмайди"  2 21:50МЮ йил бошида сотиб юборган футболчисини 20 млн. еврога қайтариб олади  4 20:50Ёмғирли ГАЛЕРЕЯ  6 20:41Бир йил футбол ўйнамаган Неймар ОЧЛ баҳсида майдонга тушиши мумкин  1

“Бухоро” - "Сўғдиёна" превью Новости

“Бухоро” - "Сўғдиёна" превью

Ўзбекистон Суперлигаси 3-тур доирасида “Сўғдиёна” “Бухоро” жамоасига қарши майдонга тушади.

Эътиборингизга жамоаларнинг Бухородаги бўлиб ўтган учрашувлар тарихини ҳавола этамиз.

ЎТГАН  МАВСУМДА

Биринчи давра 15-турида “Сўғдиёна”  ўз майдонида “Бухоро”га  қарши баҳс олиб борган эди.  Ушбу баҳснинг 11 дақиқасида ҳисобни  очган эди. Иккинчи бўлимда "Сўғдиёна" хужумчиси 64 дақиқада ҳисобни тенглаштирди. 1:1. Заҳирадан майдонга тушган Бахриддин Ваҳобов Шохрух Эшбўтаев дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди бўлди ва ҳисобни 2:1 кўринишига олиб келган эди. Шу тариқа ўйин меҳмонларнинг фойдасига якунланган эди.

Иккинчи давранинг 30-турида “Сўғдиёна” Бухорога сафар қилди ва “Бухоро” жамоасига қарши майдонга тушди. Ўйинда рақиб жамоа Азамат Алланиёзов голи эвазига (1:0) ғолиб чиққан эди.

“Бухоро” Суперлиганинг 2-турида Қаршида “Насаф” га қарши майдонга тушди ва 3:1 ҳисобида мағлубиятга учради. “Сўғдиёна” эса ўз майдонида “Нефтчи” ни қабул қилди ва ушбу ўйинда ҳисоб очилмади.




ЎЙИНИ ОЛИМ ТЎЙЧИБОЕВ   БОШҚАРАДИ

“Бухоро” (Бухоро) – “Сўғдиёна” (Жиззах)
Ҳакамлар: О.Тўйчибоев (Фарғона), Р.Кападзе (Фарғона), Ш.Аъзамов (Фарғона), К.Расулов (Қарши).
Назоратчи – А.Хотамов (Тошкент).


ЎЗАРО УСТУНЛИК

“Сўғдиёна” ҳамда “Бухоро”  клублари олий лигада шу кунгача 44 бор куч синашишган.“Бухоро” ҳисобида 22 та, “Сўғдиёна” ҳисобида 16 та ғалаба мавжуд. 6 ўйинда  дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик  бухороликлар  томонида:  62:58. “Бухоро”  ўзаро ўйинларда 72 очкони қўлга киритган бўлса ,жиззахликлар 54 очкони қўлга қиритган.  “Бухоро”нинг энг йирик ғалабаси 4:1, “Сўғдиёна”нинг энг йирик муваффақияти  6:2.

 “Бухоро” майдонида ўтган барча учрашувлар:

25.11.2017 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 1:0
05.11.2016 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 3:0
01.07.2015 «Бухоро» – «Сўғдиёна »1:0
27.08.2014 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 2:1
23.03.2013 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 4:1
09.09.2011 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 2:1
17.10.2009 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 0:0
13.09.2008 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 2:3
28.05.2006 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 3:0
25.09.2005 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 1:0
21.08.2004 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 1:2
20.04.2002  «Бухоро» – «Сўғдиёна» 0:4
21.04.2001 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 1:1
14.08.2000 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 3:2
14.08.1999 «Бухоро» – «Сўғдиёна »1:0
19.08.1998 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 0:1
14.09.1997 «Бухоро» – «Сўғдиёна »0:0
11.06.1996 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 2:1
24.09.1995 «Бухоро» – «Сўғдиёна »0:3
23.10.1994 «Бухоро» – «Сўғдиёна »3:2
20.10.1993 «Бухоро» – «Сўғдиёна »1:0
26.04.1992  «Бухоро» -«Сўғдиёна»3:1

 
ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДАГИ ФАКТ:
Бухородаги 22 та ўйиндан 5 тасида “Сўғдиёна” ,13 тасида “Бухоро” ғалаба қозонган. 3 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган.

ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ
Ёшлар лигаси баҳси 15 март куни соат 16:00  да “Умид” спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Асосий таркиб учрашуви 16 март куни 20:00 да “Бухоро” спорт мажмуаси стадионида ўтказилади. Учрашувни «Спорт» телеканали орқали жонли томоша қилишингиз мумкин. Ўйинни Дилшодбек Тўхтабеков шархлайди.

“БУХОРО” ДАГИ ТАНИШ ФУТБОЛЧИЛАР
Саламат Қутибоев  2013 йилда, Раббим Ҳасанов 2016 йилда “Сўғдиёна” шарафини ҳимоя қилишган.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика