RU

Последние новости

22:18Бернд Шустер: "Мбаппе нима қилиш кераклигини яхши билади"  0 21:51"Милан" президенти "Сан-Сиро"ни қадимий иншоот деб атади  0 21:37АПЛ клуби ҳакамни танқид қилгани учун жаримага тортилди  0 20:58Испанияда қайси жамоанинг ўйинлари энг кўп томоша қилинмоқда?  1 20:39Араухо: "Кучли бўлиб қайтишга ҳаракат қиламан"  0 19:57"Манчестер Юнайтед" футболчисининг юраги операция қилинди  3 19:30Клопп янги ишида нима қилишини тушунтириб берди  1 19:05ФИФА соҳил футболи ва футзални Олимпиада дастурига киритишни таклиф қилади  0 18:39Ўзбекистон МТЖнинг Остон Ўрунов ва Аббос Файзуллаев қатнашмаган машғулоти  5 18:15Миллий терма жамоа лагеридан дараклар: Машарипов, Ўрунов ва Файзуллаев бугунги машғулотларда қатнашмади  11 17:47Рустам Ашурматов: "Хафамиз деёлмайман, лекин хурсанд ҳам эмасмиз"  14 17:25АПЛда сентябрь ойининг энг яхши мураббийи маълум  3 17:00Перес мегатрансферни режалаштирмоқда  8 16:37"Динамо" – "Навбаҳор" беллашувига ҳакамлар тайинланди  4 16:153 та клуб "Милан" футболчиси билан боғлиқ вазиятни кузатиб бормоқда  0

"Бухоро" ўз қароргоҳида йиғинни бошлади Новости

"Бухоро" ўз қароргоҳида йиғинни бошлади

Теги :  Бухоро
Бир неча кунлик таътилдан сўнг мамлакатимиздаги бир қатор жамоалар ушбу ҳафтада яна йиғилиб, келаси мавсумга тайёргарлик ишларини бошлаб юборди.

Хусусан, Улуғбек Бақоев бошқарувидаги “Бухоро” жамоаси ҳам куни-кеча ўз қароргоҳида дастлабки йиғинни бошлади. Ҳозирча таркибда маҳаллий футболчилар билан бирга ёшлар жамоасидаги иқтидорли ўйинчилар шуғулланмоқда. 25 декабрь куни футболчилар Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг махсус илмий-услуб мутахассислар гуруҳига тест-нормативларини топширади.

Жамоани ҳозирча ҳеч бир футболчи расман тарк этмади. Аммо? йил якунига келиб айрим ўйинчиларнинг клуб билан тузган шартномаси якунига етади. Мураббийлар штаби раҳбарият билан ўзаро маслаҳатлашган ҳолда, бу йилги мавсумда ўзини кўрсатишга эришган футболчилар билан келишувни узайтириш борасида иш олиб бормоқда.  
Жорий йилги чемпионатда “Бухоро” шарафини ҳимоя қилган хорижлик футболчилар – Владимир Баенко, Кирилл Пасичник ҳамда Иворь Вайцер айни дамда ўз ватанида бўлиб турибди. Ушбу легионернинг ҳам амалдаги шартномаси тугаган. Аммо мураббийлар украиналик ҳимоячи Владимир Баенкони имкон қадар жамоада олиб қолишни режалаштирган.

Бундан ташқари, яна шуни ҳам қўшимча қилиш мумкинки, январь ойидан таркибни кучайтириш учун бир нечта ўйинчилар жамоага жалб этилади. Улар билан ҳозирда музокара олиб борилмоқда.


"Бухоро" матбуот хизмати

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика