Бускетс ва Робертонинг агенти футболчиларнинг "Барса"дан кетиши мумкинлиги борасида саволга жавоб берди
19 авг 2020 17:37
Новости
Бускетс ва Робертонинг агенти футболчиларнинг "Барса"дан кетиши мумкинлиги борасида саволга жавоб берди
"Барселона" ўйинчилари Сержи Бускетс ва Сержи Робертоларнинг агенти Хосеп Мария Оробитг клубнинг футболчилар борасидаги эҳтимолий режаларидан хабари йўқлигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, "Барселона" раҳбариятидан ҳеч ким унга Бускетс ва Робертоларнинг трансферга қўйилиши ҳақида айтмаган.
Оробитгнинг фикрича, икки ўйинчи ҳам келаси мавсумда каталонияликлар сафида иштирокини давом эттиради.
Робертонинг шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар, Бускетснинг битими эса 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Комментарии